"Истиқлол": Бугун Қозоғистоннинг "Булат" жамоаси билан ўйин

Tolibjon Qosimov
20 мар 2014, 13:09
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "Истиқлол" бугун "Пахтакор"га қарашли Чилонзордаги сунъий қопламали майдонда Қозоғистон биринчи лигаси вакили Темиртаунинг "Булат" жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказади.
Ўйин 16:00да бошланади.
Бундан ташқари, 14:00да "Бунёдкор2" жамоаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказилади. Учрашув "қалдирғочлар" майдонида бўлиб ўтади.
"Истиқлол" бугунги икки учрашувда икки хил таркибда майдонга тушади.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcistiqlol.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›