UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  0 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  0 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  16 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  3 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  65 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

"Истаравшан"да жавлон ураётган Жамшид Ҳасановга Тожикистон гранди ҳаридор. Унинг ўзи нима дейди? Янгиликлар

"Истаравшан"да жавлон ураётган Жамшид Ҳасановга Тожикистон гранди ҳаридор. Унинг ўзи нима дейди?

Тожикистон чемпионатида тўп тепадиган легионерларимиз кўпчиликни ташкил қилиши сир эмас.

Жорий мавсумда "Истаравшан" таркибида тажрибали ярим ҳимоячи Жамшид Ҳасанов ва Азамат Исроилов ўзларини кўрсатишмоқда. Хусусан, Ҳасанов рақиблар дарвозасига 3 та гол урган бўлса, Азамат Исроилов 6 та ассистни қайд этиб улгурди. Биз эса уларнинг бири Жамшид Ҳасановнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Мавсум бошидаги қишки ўқув-машғулот йиғинларида ўзбек клубларининг машғулотларида қатнашдингиз. Лекин ҳеч бир жамоа билан шартнома имзолаганингиз йўқ?

- Тўғри, ўзбек клубларидан таклифлар бўлди. Лекин айрим сабабларга кўра ўзимни Тожикистон чемпионатида синаб кўришга қарор қилдим.   

- "Истаравшан"га ўтиш қандай амалга ошди?

- Ўтган мавсум тугамасидан олдин Нўъмон ака Ҳасанов таклиф билан чиқдилар. Улар билан аввал бирга ишлаганман, талабларини биламан. Шу боис ортиқча ўйлаб ўтирмасдан таклифга розилик бердим. 

- Демак, мураббий роли бунда катта бўлди?

- Албатта. Нўъмон Ҳасанов таклиф қилмаганида Тожикистон чемпионатига бормаган бўлардим. 

- Сиз учун мавсум қандай ўтяпти? 

- Ҳозирча 3 та гол, 1 та ассист қайд этиб улгурдим. Мавсум яхши ўтмоқда. Мен билан бирга Азамат Исроилов ҳам сермаҳсуллик қайд этмоқда. Ундан ташқари Жаҳонгир Аҳмадов, Жавоҳир Расулов ва яна ўзбек футболчилари ўйнаяпти. Улар ҳам ҳар бир учрашувда жамоага фойда келтиришга ҳаракат қилмоқда дея оламан. 

- Эшитишимизга қараганда Тожикистон гранди "Истиқлол" сизга таклиф билан чиққан экан?

- Ҳа, "Истиқлол" бош мураббийи Никола Лазаревич жамоасига таклиф қилди. Лекин "Истаравшан" билан 1 йиллик шартномам бор. Агар клубим кетишимга қаршилик қилмаса албатта "Истиқлол"га бораман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика