

"Аввало, таклиф учун ташаккур билдирмоқчиман, ушбу баҳс кескин курашларга бой бўлади, деб ўйлайман. Бош мураббийингиз Тимур Кападзени Осиё ўйинларидаги ажойиб иштирок билан табриклайман. Ўзбекистоннинг ўйинларини кузатиб шунга амин бўлдикки, жамоа жуда кучли. Бизни қийин синов кутиб турибди. Бу биз учун Қозоғистонга қарши учрашув олдидан жуда муҳим ўйин бўлади. Шу боисдан ушбу баҳс ташкил этилди", деди Санти Дениа.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 — Испания U-21 учрашуви эртага соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида ўтказилади.



