Испания спорт вазири: "Мессининг шартномасидаги рақамлар ҳайратда қолдирмоқда"

Alisher
6 фев 2021
Испания спорт вазири Хосе Урибес "Барселона"нинг аргентиналик форварди Лионель Мессининг шартномаси ҳақида гапирди.

"Мессининг келишув битими - қандайдир ақлбовар қилмас рақамлар. Улар ҳайратда қолдирмоқда. Айни дамда ҳамма коронавирусдан жабр кўраётган бир пайтда, улар фақатгина саросимани юзага келтиради.

Маошларни чеклаш? Бу савол менга боғлиқ эмас", - дейди раҳбар.

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳужумчининг "кўк-анорранглилар" билан тузган шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Таъкидлаш керакки, Месси ва испан клуби ўртасидаги битим спорт тарихидаги энг қимматларидан бири дея эътироф этилмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: BeSoccer