Испания - Чехия. Касильяс бугун рекорд ўрнатиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
13 июн 2016, 14:18
Испания терма жамоаси дарвозабони Икер Касильясда бугун Евро тарихидаги рекордни янгилаш имконияти бор.


Гап шундаки, испаниялик посбон Евроларда 509 дақиқалик "қуруқ серия"ни амалга оширган. Агар у бугун Чехияга қарши ўйинда майдонга тушиб, 33 дақиқа ичида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олса Эдвин ван Дер Сарни қувиб ўтади (541 дақиқа) ва Евро тарихларидаги рекордчига айланиб олади.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia