Испания 2018 йилдан бошлаб такрорий лавҳалар технологиясини ишга туширади

Aslanov Jasurbek
31 янв 2017, 19:12
Келажакда Испания чемпионатида такрорий лавҳалар ишга туширилиши мумкин.

Бу ҳақда мамлакат профессионал футбол лигаси президенти Хавьер Тебас "Барселона" - "Бетис" учрашувдаги юз берган баҳсли ҳолатдан сўнг эълон қилди.

"Барселона" ва "Бетис" ўртасидаги учрашувнинг 78-дақиқасида Неймар рақиб дарвозасига зарба берди. Тўп чизиқни кесиб ўтди, аммо ҳакам голни ҳисобга олмади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football-Espana