UZ

Сўнгги янгиликлар

12:53"Ямалга икки баравар кўпроқ эътибор қаратамиз" — Симоне Инзаги  0 12:25Кьеза жамоадошларидан 1 ҳафта кечроқ Англия чемпиони бўлди  0 11:57Гвардиола аргентиналик иқтидорни "Барселона"дан тортиб олмоқчи  2 11:31ОФК келаси U-17 Осиё чемпионатлари мезбонини маълум қилди  13 11:10“Реал“ Трентни клублар ўртасидаги ЖЧда иштироки учун “Ливерпул“га қанча пул таклиф қилгани маълум  3 11:00Суперлига футболчилари ЕЧЛ финалчиларини тахмин қилди  12 10:45“Арсенал“ футболчиси фаолиятини Бразилияда давом эттиради (Фабрицио Романо)  1 10:22“Байер“ бош мураббийлигига номзодлар маълум қилинди  2 09:59Карло Анчелотти “Реал“ билан келишиб олди  4 09:37Пролига. Бугун 5-тур давом эттирилади  0 09:10“Рома“ тўпурар ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:48“Ал Ҳилол“ супер футболчи билан музокараларни бошлади  4 08:16Sofascore. Азизжон Ғаниев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:50Довбик Шомуродов ҳақида фикр билдирди  17 07:25Трент “Реал“да қанча ишлаб олиши маълум  11

Исломбек Исмоилов: “Хотира-79”га ўйин борасида ютқазмадик” Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: “Хотира-79”га ўйин борасида ютқазмадик”

Биринчи лиганинг 4-туридан ўрин олган “Хотира-79” – “Ёзёвон-Лочинлари” (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар устози Исломбек Исмоилов ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бунгача иккита кетма-кет дуранг қайд этгандик. Шу боис Уйчига фақат ғалаба учун боргандик. Аммо ўйлаганларимиз амалга ошмади. Ўйин деярли жамоамнинг устунлиги остида ўтди, деб ўйлайман. Аммо якунда ҳисоб бўйича мезбонлар ғолиб чиқди. Бу тарихда қолади. Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасдим. Чунки уларнинг ишини назорат қиладиган масъул кишилар бор. Лекин ўйиндан сўнг йигитлар ёнимга келиб, футболдан кўнгли совуб бораётганини куюниб гапириб берди. Бундай пайтда нима қилишни ҳам билмай қоласан экан киши. Агарда ўйин борасида ютқазганимизда футболчиларни кейинги учрашувга руҳий жиҳатдан тайёрлаш мумкин эди. Бироқ майдон ташқарисидаги “ишлар” кўнгилни хира қилмоқда. Шогирдларим футбол ўйнашга қўрқиб қолишди. “Хотира-79”га қарши баҳсда иккинчи гол дарвозамизга киритилган вазиятни олайлик, ён чизиқ ҳаками байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолат эканлигини қайд этди. Бош ҳакам унга қараб қўйди. Шунда лайнсмен ҳам байроқни тушириб, майдон маркази томон юугуриб, гол бўлганини ишора қилди. Бу футболчиларимга жуда таъсир қилди – дейди Исломбек Муродович.

Исломбек Рустамбеков

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика