UZ

Сўнгги янгиликлар

14:05ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон 55-ўринга кўтарилди  5 13:43"Шўртан" 4 нафар футболчиси билан хайрлашди  1 13:22Милитао: "Реал" учун қаттиқ ишлашда давом этиш муҳим"  3 12:53"Комо" "Манчестер Сити" футболчиси ҳуқуқларига эга чиқиши мумкин  1 12:25"Интер" "Челси" ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 11:57Алонсо Родригонинг захирада қолиб кетаётгани ҳақида: "Гап келажак ҳақида эмас, тактикада"  11 11:28Трамп КЖЧ финалига келади  2 10:55"Интер Майами" ғалаба қозонди, Лионел Месси эса кетма-кет тўртинчи ўйинда дубль қайд этди  18 10:51"Бавария" Бундеслигадаги рақобатчининг асосий футболчисини сотиб олмоқчи  1 10:22Виктор Гёкерешнинг "Арсенал"даги маоши маълум  3 09:53Симоне Индзаги "Ал Ҳилол"да тўрт нафар футболчидан қутилмоқчи  7 09:24"Навбаҳор" ҳужумчиси иккинчи даврани "Хоразм"да бошлаши мумкин  4 08:56Энрике: "Телефоним "Барселона" мухлисларидан келган хабарларга тўла"  16 08:27"Рома" Шомуродовнинг ўрнига АПЛда ўтган мавсум 1 та гол урган футболчи олиб келмоқчи  12 07:58"Реал" 25 йиллик антирекордни такрорлади  20

Исломбек Исмоилов: "Тезкор гол бизнинг барча ўйлаган режаларимизни бузиб юборди" Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: "Тезкор гол бизнинг барча ўйлаган режаларимизни бузиб юборди"

“Ёзёвон-Лочинлари” – “Цементчи” учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Исломбек Исмоилов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
-  Бугунги ўйин вилоятимизнинг икки жамоаси ўртасидаги дерби бўлганлиги учун ушбу учрашув шиддатли ўтиши сабабли алоҳида жиддий тайёргарлик кўргандик. Афсуски тезкор гол бизнинг барча ўйлаган режаларимизни бузиб юборди. Биз тезкор голга тайёр эмасдик, будай ҳолат бўлишини кутмагандик, - дея сўз бошлади Исломбек Исмоилов.

-  Футболчиларга этирозим йўқ, барча кўратмаларимни тўлиқ бажаришди. Биринчи голдан сўнг футболчиларда озгина тушкунлик бўлди, аммо бу вазиятдан тезда чиқиб кета олдик. Афсуски қарши ҳужумда яна битта гол ўтказиб юборганимиздан сўнг вазифамиз бироз оғирлашди ва урган голимиз бизга фойда келтирмади. Ушбу мағлубиятни бугуноқ унутиб кейинги учрашувларга тайёргарликни бошлаймиз.

-  Бугун жамоангизда кўплаб имкониятлар бўлди, лекин зарбаларга аниқлик етишмади. Бунга нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?
-  Хужуимчиларда хеч қандай муаммо йўқ. Машғулотлар вақтида зарбалар устида ишлаяпмиз, кўплаб янгиликларни киритяпмиз. Биринчи лига жамоаларидаги хужумчилар хамма зарбаниям аниқ йўллай оладиган даражада эмас. Лекин биз бу борада ишлашдан тўхтамоқчи эмасмиз ва ишлашда давом этамиз.

-  Хакамларга этирозингиз йўқми?
-  Хакамлар учрашувни яхши савияда бошқара олишди. Уларга этирозим йўқ.

Илҳом Дўст Муҳаммад суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика