UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34Туркия клуби яқин кунларда Онанани ижарага олмоқчи  0 15:06ФИФА ЖЧ-2026 чипталарининг бошланғич нархини белгилади  2 14:38Россия – Иордания учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  4 14:11Бундеслига юлдузи трансфер ойнасининг сўнгги кунида МЮ таклифини рад этгани маълум бўлди  2 13:43Нагельсманн Германиянинг ЖЧ-2026даги мақсадини айтди  5 13:17Қозоғистондагилар "Реал" билан ўйин чиптаси билан боғлиқ фирибгарликлардан хавотирда  1 12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  5 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  86 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  2 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  2 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  1 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  13 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  14 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   2

Исломбек Исмоилов: "КХДР юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа" Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: "КХДР юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа"

Ўзбекистон У-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва жамоа футболчиси Садриддин Ҳасанов КХДРга қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этишди.

Исломбек Исмоилов:

— Рақибимиз бу босқичга қадар яхши ўйин намойиш этди. КХДР юксак жисмоний тайёргарликка эга жамоа. Ушбу жамоанинг турнирдаги ўйинларини таҳлил қилганимизда, 90 дақиқа давомида тинимсиз прессингда ишлаётганига гувоҳ бўлдик. Бир қанча тактик хатолар ҳам кузатилган, бироқ уларга қарши осон ўйин бўлмаслиги аниқ. Ўз имкониятларимиздан фойдаланиб, ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.


Турнир давомида жамоа кўрсатаётган ўйин ва футболчилар мотивацияси ҳақида

— Мусобақа давомида кўрсатаётган ўйинимиз фақат мотивация самараси эмас, мураббийлар штаби ва жамоа шифокорлари катта ҳажмда меҳнат қилмоқда. Тоиф шаҳри денгиз сатҳидан деярли 1900 метр баландликда жойлашган. Бу ерда футбол ўйнаш осон эмас. Футболчилар доимий равишда интенсив ва юқори даражада ўйнай олишлари учун биринчи навбатда тўғри тайёргарлик муҳим ўрин тутади. Ҳар бир учрашувдан олдин ва кейин футболчиларимиз билан ҳам тактик, ҳам психологик суҳбатлар ўтказамиз. Эришаётган натижаларимиз жамоа меҳнати самарасидир.


Ҳар икки жамоа мусобақада кўп гол ураётгани ҳақида

— Икки ҳужумкор жамоа ўйинига гувоҳ бўламиз. Бизнинг ўз стратегиямиз ва танлаган йўлимиз бор. Мақсадимиз доим ҳужумкор футбол намойиш этиш. Ўз ҳимоямизни рақибнинг учинчи зонасида қуришга ҳаракат қиламиз. Бу шуни англатадики, жамоамиз доимий равишда юқори прессингда ҳаракат қилади. Биз йиллар давомида айнан шу услуб учун ҳаракат қилдик. Ҳар қандай рақибга қарши ўйин услубимизни ўзгартирмаймиз. Тўғри, ўйиннинг боришига қараб футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларига бироз ўзгартиришлар киритишимиз мумкин. Лекин асосий ғоямиз ўзгармайди. Шу билан бирга, рақибнинг кучли ҳужум чизиғини тўхтатишга ва ўзлари учун қулай услубда ҳаракат қила олмаслиги учун ҳаракат қиламиз.


Садриддин Ҳасанов:

— Эртага КХДР жамоасига қарши ўйин ўтказамиз. Учрашувга юз фоиз тайёрмиз. Насиб қилса, олдимизга қўйган мақсадларимиз йўлида ҳеч бир жамоа тўсиқинлик қила олмайди. Мураббийларимиз кўрсатмаси билан ҳар бир учрашувда боримизни берамиз ва ўзимизга юклатилган вазифаларни мукаммал тарзда бажаришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика