UZ

Сўнгги янгиликлар

07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  0 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  12 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  22 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  7 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  31 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  167 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  50 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  4 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4

Исломбек Исмоилов: "Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик" Янгиликлар

Исломбек Исмоилов: "Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик"

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақасининг чорак финал босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912"-"Турон" (1:0) учрашувидан сўнг яйпанликлар бош мураббийи Исломбек Исмоилов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Сабаби "Қўқон-1912" бир неча йиллардан буён Суперлигада яхши ўринлар эгаллаб келаётган клуб ҳисобланади. Шунингдек, анча шаклланган ва ўйин услубига эга бўлган жамоа. Лекин шунга қарамасдан ўйин тенг курашлар остида ўтди. Биринчи бўлимда йўл қўйилган хато эвазига гол ўтказиб юбордик.

Таркибимиздаги бир қатор футболчилар ўзаро бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт талаб этилади. Насиб бўлса Суперлига янги мавсумига қадар жамоамиз футболчилари ўртасидаги мослашиш жараёнини амалга оширамиз деган умиддаман.

Ўйин борасида айтадиган бўлсам, биз биринчи бўлимда назоратни кам қилдик. Биз футболчиларга қайта-қайта тушунтирмоқдамиз, тўп ва ўйин назорати бўйича устунликка эришишимиз керак. Биринчи бўлимда жамоамиз футболчилари ҳиссиётларга берилишди ва шу сабабли оддий вазиятларда тўпни йўқотдик.

Учрашувнинг иккинчи бўлимида ўйинимиз тубдан ўзгарди. Биринчи бўлимга нисбатан иккинчи бўлимда тўп назорати бўйича кўпроқ устунликка эга бўлдик. Рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар ярата олдик. Лекин ҳозирча ҳужумларни якунлашда камчиликларимиз бор. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғимизда узилишлар бўлмоқда, бу холатларни бартараф этиш учун машғулотларда астойдил ишлаймиз.

Жамоамиз ўйинини кучайтириш мақсадида иккинчи бўлимда таркибимизда ўзгаришларга қўл урдик. Бу мусобақа жамоамизга тайёргарлик вазифасини ўтаб бераётгани учун ҳар бир футболчини синовдан ўтказиб олмоқдамиз. Афсуски, тажрибали футболчи Фозил Мусаев майдонга тушганига ҳеч қанча вақт бўлмасдан жароҳат олди. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, керакли муолажалар қилинди.

Насиб бўлса Суперлига янги мавсумига астойдил тайёргарлик қилиб жамоамиз мухлисларини ғалабаларимиз билан хурсанд қиламиз деган умиддаман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика