UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35Погба янги клуби деярли маълум  0 23:50Элдор Мойлиев: "Вазиятни ўнглаш учун ютмасак бўлмасди"  1 23:31Февзи Давлетов: "Ўйин қизил карточкага қадар давом этди"  2 23:07"Реал" — "Пачука". Таркиблар маълум  24 23:03КЖЧ. "Ювентус" "Видад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Йилдиздан дубль  6 22:30Ильгиз Танташев клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида навбатдаги ўйинга тайинланди  6 22:05Суперлига. "Шўртан" ўз майдонида бир киши кам "Сурхон" устидан иродали ғалабани тантана қилди  7 22:00Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  70 20:58"Атлетико"га Парти керакмас  1 20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентда мастер-класс ўтди  2 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  1 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  5 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  3 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  3

Ислом Тўхтахўжаев Купернинг илк талаби қандай бўлганини айтди Янгиликлар

Ислом Тўхтахўжаев Купернинг илк талаби қандай бўлганини айтди

Ўзбекистон миллий термаси ҳимоячиси Ислом Тўхтахўжаев Эронга қарши учрашувдан кейинги фикрларини билдирди.

"Кеча биз учун керакли ўйин бўлди. Айта оламан, Ўзбекистон термасига натижа муҳим эмасди. Янги мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқлигича бажаришга ҳаракат қилдик. Мухлисларнинг норози бўлаётганини тушунса бўлади. Аммо, мураббий эндигина келди, унинг фаолияти яқиндагина бошланди. Ўйин сифатимизни қадам ва қадам яхшилаб борамиз. Барчасини оддийликдан бошлаш керак.

Эктор Купер барибир топ-мураббийлар қаторига киради, унинг ўзига ҳос услуби бор. Буни машғулотларда кўриб бормоқдамиз. Ҳозирча унинг машғулот даражаси борасида фикр билдиришга эрта деб ўйлайман.

Икки ўйиндаги тактикада ўзгаришлар бўлмади. Бош мураббий бизга бир хил талаб қўйди. У илк навбатда, ишни ҳимоядан бошлаш кераклигини тушунтирди. Аста-секинлик билан ўйинимиз очилиб боришига ишонаман.

Эрон ва Сурия каби термалар билан ўйин ўтказдик. Барибир Эрон кучли терма. Шу боисдан уларга қарши шундай ўйинлар кўпроқ бўлгани фойдали бўлади. Бироқ биз бу баҳсларда натижага эътибор бермадик ва эътиборни асосий муаммоларни тўғрилашга қаратдик", - деди Ислом Тўхтахўжаев.

Рейтинг: +25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика