UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10"Бавария" "Челси" ҳужумчисини ижарага олди  1 17:05CAFA Nations Cup. Ўмон Қирғизистон билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)   6 16:41"Комо" Деле Алли билан шартномани бекор қилди  0 16:14"Челси" Буонанотте трансферини расмийлаштирди  2 15:23"Ал Насср" Ал Нассирни сотиб олди  3 14:56"Ноттингем Форест" "Арсенал" футболчисини ижарага олди  0 14:30Ла Лига етакчиларидан бири "Олтин бутса" соҳиби билан шартнома имзолади  0 14:10Расман: Доннарумма – "Манчестер Сити" янги дарвозабони!  5 13:44Хави Бундеслигада иш бошлаши мумкин  0 13:15"Астон Вилла" Виктор Линделёфни сафига қўшиб олди  0 12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  5 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  1 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  5 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  13 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  7

Ислом Қобилов: “Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Мақсад ягона - тарих яратиш” Янгиликлар

Ислом Қобилов: “Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Мақсад ягона - тарих яратиш”

Бундан икки йил аввал Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз, Хитойда бўлиб ўтган Осиё чемпионатидан олтин медаллар билан қайтишгани ҳамон ёдимизда.

Хўш, Любинко Друлович устозлик қилаётган навбатдаги ОТЖ олимпиядага чипта олиш баробарида тарихни такрорлай оладими? Жамоа сардори Ислом Қобилов саволларимизга жавоб бериш баробарида, рақиблар ҳақида ҳам алоҳида тўхталди.

“Жамоадошларим билан биргаликда кайфиятимиз аъло даражада. Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Тайёргарлик ва йиғин ҳали давом этади. Ишлашимиз керак бўлган нарсалар бор.

Рақиблар ҳақида гапирадиган бўлсам, Эрон ва Жанубий Корея билан кузда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдик. Бир-биримизни яхши тушундик. Улар ҳам бизни ўрганишди, биз ҳам уларни ўрганиб олдик. Нима бўлган тақдирда ҳам биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Чунки биз Ўзбекистонмиз. Мақсад битта, у ҳам бўлса ҳар тўрт йилликнинг нуфузли турнирига йўл олиш ва чемпионлик шоҳсупасида ватанимиз байроғини баландларга кўтариш орқали тарихга кириш. Муҳлислардан бизни ортимиздан дуо қилиб туришларини сўраб қоламан. Биз ҳам уларни ва ўзимизни юзимизни ёруғ қилишга интиламиз” - деди Ислом Қобилов.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика