UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   0 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  5 15:53Эмилиано Мартинеснинг акаси дарвозабон нима учун "Манчестер Юнайтед"га ўта олмаганини тушунтириб берди  1 15:25Breaking! Зидан Туркия клуби таклифини тинглашга қарор қилди  5 15:07U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистоннинг Канадага қарши таркиби маълум!  1 14:43Флик "Райо Вальекано" билан ўйиндан кейин "Барселона" футболчиларини кийиниш хонасига қамаб қўйди  2 14:15"Барселона" Рэшфордни МЮга қайтариш ҳақида ўйлаб қолди  6 13:46Суарес "Сиэтл" ходимига тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  10 13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  2 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  1 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  9 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  27 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  3 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  9

Ислом Кенжабоев - Кореяда бир ўзи қолиб кетгани, "Насаф", "Қизилқум"га ўтиши ва агентлар ҳақида Янгиликлар

Ислом Кенжабоев - Кореяда бир ўзи қолиб кетгани, "Насаф", "Қизилқум"га ўтиши ва агентлар ҳақида

Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" билан учрашувга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Ҳамиджон Актамов шогирдлари айни пайтда Тошкентда шуғулланишмоқда.  Жамоанинг кечаги машғулотидан олдин иккинчи давра олдидан таркибга жалб этилган Ислом Кенжабоевга  бир нечта саволлар билан юзландик. Ярим ҳимоячи "Чежу Юнайтед" сафида K1 лига доирасидаги 1 та ўйинда қатнашди. Шунингдек, Жанубий Корея Кубогида 1 та ўйинда майдонга тушди.  

- Жанубий Кореядаги фаолиятингиздан кўнглингиз тўлмагани табиий ҳол. Ўйин амалиётисиз қолиб кетишингиз мураббий ишонч билдирмагани билан боғлиқми ёки бошқ омиллар ҳам тўсқинлик қилдими?

-  "Чежу Юнайтед"га бош мураббийнинг ўзи истаб чақирганди. Жанубий Кореяга борганимдан сўнг 14 кунлик карантинда бўлдим. Бу муддат ичида тўртта тур ўтиб кетди. Машғулотлар орқали спорт формамни тикладим. Лекин ўйин амалиёти йўқ эди. Бунинг сабабини мураббийдан сўраганимда ҳали формага кирмаганимни, сабр қилишимни айтди. 10та тур ўтгач ниҳоят кубок ўйинида майдонга туширди. Ушбу учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилдим. Навбатдаги баҳсларга тайёр бўлиб туришимни таъкидлади. Бироқ яна ўша ҳолат такрорланди. Уларнинг фикрини билиб бўлгандим. Ўйнамагандан кўра Ўзбекистонга қайтишни афзал, деб билдим. Жанубий Кореяда ҳам бир нечта жамоалардан қизиқишлар бўлди. Оилавий шароит тўғри келмагани учун қайтдим.

- Техникаси ва тезлиги кучли футболчи ҳисобланасиз. Аксарият футболчиларимиз Европа клубларининг назарига тушиш мақсадида Беларусь, Эстония, Литва каби чемпионатларга йўл олишмоқда. Шундай экан "Чежу Юнайтед"га ўтиш хато қарор бўлмадими?

- Жанубий Корея клубини ўзим танладим. Бошқа вариантлар ҳам бор эди. Агар мураббий имконият берганида ўйнаб кета олардим. Ўзимни кўрсатардим. Бунга нима сабаб бўлганини ўзим ҳам тушунмадим. 

- Эшитишимизга қараганда "Насаф"дан ҳам сизга қизиқиш бўлган экан...

- Қандайдир хабарлар қулоғимга чалинди. Лекин ўзимга ҳеч ким қўнғироқ қилмади. "Насаф"дан таклиф бўлишини кутдим. Бироқ асосий мақсадим уйга қайтиш эди. Ота-онам ҳам уйда бўлишимни исташди. 

- "Қизилқум"га ўтишингиз қай тариқа юз берди? 

- Жамоа юқори ўринлар учун курашмоқда. Шу сабабли ҳам "Қизилқум"ни танладим. Шу йўсинда ва кўтаринки руҳда давом этсак ижобий натижаларга эришамиз. 

- Легионер сифатида қисқа муддат хорижда бўлиб қайсидир маънода кўникмага эга бўлдингиз. Кейинги режаларингиз қандай?

- Жанубий Кореяга бориб келиш мен учун катта дарс бўлди, дея оламан. Ўз устимда янада кўпроқ ишлашим кераклигини англаб етдим. 

- Бугунги кунга келиб футболчиларимизнинг хориж жамоаларига ўтишида агентлар катта рол ўйнамоқда. Сизнинг агентлар борасидаги фикрларингиз қандай?

- Тўғри аҳамияти катта. Агент майдонга чиқиб футбол ўйнаб бермайди-ку. Аммо жамоаларни танлашда муҳим рол ўйнайди. 

- Гоҳида футболчи агентга ишониб алданиб қолаётган ҳолатлар ҳам учрамоқда...

- Очиғини айтаман Ўзбекистонда агентлар яхши ишламайди. Жанубий Кореяга боргач бир ўзим қолиб кетдим. Боз устига тил борасида ҳам қийналдим. Легионер бўлиб кўриш қизиқ эди бошида. Майли деб ҳаммасига рози бўлдим ва бордим. Борсам эса ҳаммаси бошқача. Менга ҳеч нарсани тушунтиришмади. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика