Ислом Исоқжонов: “Ўйинни юқори суръатда ўтиши кутилганди”

Narzulla Saydullayev
10 сен 2016, 21:50
Наманганда бўлиб ўтган “Навбаҳор” ва “Олмалиқ” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг иккинчи бўлимида мезбонлар футболчиси Ислом Исоқжонов ҳисобни тенглаштириб, мухлислар олқишига сабаб бўлди.

Ўйин якунига етгач, Исломнинг фикрлари билан қизиқдик: - Учрашувни юқори суръатда ўтиши кутилганди. Чемпионатда юзага келган танаффус пайтида мухлислар футболни соғиниб қолишганди. Ўз навбатида анча вақтдан бери ўйин амалиётига эга бўлмай туриб, майдонга тушиш ҳам осон бўлмади. Ҳимояда йўл қўйилган хатолар туфайли биринчи бўлимда ўз дарвозамиздан иккита тўп олиб чиқишга мажбур бўлдик. Кутилмаганда ўтказиб юборилган голлардан кейин қийин вазиятга тушиб қолдик. Вазиятни ўнглашда анча қийинчиликка дуч келдик. Мураббийларнинг берган кўрсатмаларини бажариб, якунда дуранг натижани сақлаб қола олдик. Аслида ғалабани кўзлагандик. Аммо, мақсадимизга эриша олмадик. Хато ва камчиликларимиздан тегишли тарзда хулоса чиқариб, кейинги учрашувларда ғалаба қознамиз деган умиддаман.


"Навбаҳор" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia