UZ

Сўнгги янгиликлар

23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  15 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  11 23:13Тер Штеген операция қилинади  0 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:20Конференциялар лигаси саралаши. "Петрокуб" - "Сабаҳ" (онлайн ҳисоб)  2 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  1 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0 20:50"Машъал" Про-лига вакили билан назорат ўйинида 2 тўп фарқидаги ғалабани ушлаб қола олмади  2 20:29"Шўртан" 4 футболчини таркибига қўшиб олганини маълум қилди  2 19:58"Манчестер Юнайтед" Уоткинс борасида музокараларни давом эттирмоқда  3 19:33"Бавария" аъзоси трансфери яна кун тартибида – "Арсенал" чекинишни истамаяпти  0 19:10"Манчестер Юнайтед"ни кучлилар даврасига қайтарадиган 5 қадам. Қиммат ҳужумчилар — бошланиши  0 18:44Неймар фаолиятини Европа клубларидан бирида давом эттириши мумкин  1 18:16"Реал" Родри учун "Манчестер Сити"га 115 миллион евро таклиф қилмоқчи  10

Ислом Исмоилов: “Турон”га Суперлигадан футболчилар таклиф этилади” Янгиликлар

Ислом Исмоилов: “Турон”га Суперлигадан футболчилар таклиф этилади”

Хабарингиз бор, кеча ананавий тарзда ўтказиб келинаётган Фарғона вилояти ҳокими кубоги старт олди.

Биринчи турдан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Турон" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Ислом Исмоилов билан қисқа суҳбат уюштирдик.

- Авваламбор бугунги бўлган биринчи расмий ўйин ҳақида қисқача маълумот берсангиз.

- Бугунги ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсак ҳозирда қиш мавсумидаги илк расмий учрашувда майдонга тушдик. Бунгача ўртоқлик ўйинларида майдонга тушган бўлсак, ҳоким кубоги расмий мақомга эга бўлганлиги учун биз бугунги баҳсни расмий ўйин сифатида майдонга тушдик. Жамоа Про-лига жамоаси бўлишига қарамасдан болларда озгина ҳаяжон бўлди. Ҳозирги пайтда ўзизга яхши маълум ҳеч қайси футболчи ўзининг оптимал формасини кўрсата олмайди сабаби энди мавсумга тайёргарлик кетяпти футболчилар оптимал формага киргани йўқ. Шунинг учун ўйинда бир қатор камчиликлар кўзга ташланди. Лекин жамоа бугунги ўйинда ўзини олдига қўйган вазифани бажарди.

- Янги мавсумга тайёргарлик кўриш бўйича сиз ўзиз кўзлаган трансферларни алмалга оширишда кўзлаган футболчиларни жамоага жалб этдингизми?

- Янги мавсумга тайёргарлик кўриш мақсадида жамоа Тошкентда 10 кунлик ўқув йиғин машғулотлари ва бир қатор Про-лига ва Суперлига жамоаларига қарши ўртоқлик ўйинларида майдонга тушдик. Ундан ташқари таркибимизга бир қатор яхши савиядаги футболчиларни жалб этдик. Мисол тариқасида Жавоҳир Соҳибовни айтишим мумкин. Ҳозирда жамоага бир қатор Суперлига жамоаларида тўп тепган футболчилар билан музокаралар кетяпти. Агарда бу футболчилар билан келиша олсак улар "Турон" жамоаси аъзосига айланишади.

Абдулазиз Абдувоҳидов суҳбатлашди


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика