UZ

Сўнгги янгиликлар

19:33Эшитдик-да! Диёр Холматов жамоасини ўзгартирмоқда  3 19:27Инсайд тасдиқланди: Игорь Голбан энди "Андижон"да!  4 19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  4 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  7 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  4 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  8 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  15 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3

Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади" Янгиликлар

Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испаниядаги ўқув-йиғин машғулотларини давом эттирмоқда.

Ўсмирларимиз кеча канадалик тенгқурларига қарши майдонга чиқдик ва ўйинда ҳисоб 2:2 қайд этилди. Пенальтилар сериясида эса вакилларимизнинг қўли баланд келди 6:5. Ушбу беллашувдан сўнг Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди. 


"Бу ўйин тўлиқ бизнинг назоратимиз остида ўтди. Фақатгина ўйин аввалида ҳимояда 2 та қўпол хатога йўл қўйиб, гол ўтказиб юбордик. Шунга қарамай шогирдларим ирода кўрсатди ва ҳисобни тенглаштиришди. Пенальтилар сериясида эса омад бизга кулиб боқди. Доим қисқа турнирларда иштирок этганимиз учун пенальтилар серияси доим режамизда бўлади. Машғулотларда футболчилар 11 метрлик нуқтадан зарбаларни олдиндан тайёрлаб боришади. Бу сафар ҳам ўз вазифаларини совуққонлик билан бажаришди. 

Футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши ҳолатда. Энг асосий вазифамиз Жаҳон чемпионатига оптимал ҳолатда етиб боришимиз керак. Бунинг учун мураббийлар штаби томонидан маҳсус дастур тузиб чиқилган ва шунга амал қилган ҳолда тайёргарлик кўрмоқдамиз",- дейди Ислом Исмоилов. 


Терма жамоамиз навбатдаги ўйинини 9 сентябрь куни Марокашга қарши ўтказади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

+1   
07 сен 11:27:07
Аваз Худойқулов
Канада хоккей мамлакати ҳисобланади, биз билан дуранг ўйнабдими демак йу 17 канада термаси ҳам кучли эканлигидан далолат
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика