UZ

Сўнгги янгиликлар

00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  6 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  10 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3

Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионати олдидан Англия, Канада, Марокашга қарши ўйнаш жамоага куч беради" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Жаҳон чемпионати олдидан Англия, Канада, Марокашга қарши ўйнаш жамоага куч беради"

Ислом Исмоилов U17 жаҳон чемпионатига тайёргарлик ҳақида гапирди.

- Бу йиғинимиз 20 августдан бошланди. Биринчи босқич Фарғонада олиб борилди. У ерда "Цементчи" жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказилди. Йиғиннинг иккинчи қисми Тошкентда давом эттирилди. Бу ерда 30 августгача бўламиз ва йиғиннинг учинчи қисмини ўтказиш учун Испанияга жўнаб кетамиз. У ерда кичик турнирда қатнашамиз.

- Испаниядаги рақибларнинг савияси анчагина жиддий. Ушбу рақиблар ҳақида тўхталсангиз.

- Албатта, жаҳон чемпионати олдидан Англия, Канада, Марокашга қарши ўйнаш жамоага куч беради. Бундай рақибларга қарши ўйин орқали хатоларни кўриб олиш ва жаҳон чемпионатигача бўлган даврда бу хатоларни тўғрилашга ҳаракат қиламиз.

- Янги топширилган футбол маркази Сизларга қанчалик қулай?

- Бу бинолар терма жамоаларнинг янада сифатлироқ шуғулланиши, яшаши учун хизмат қилади. Олдинлари бироз қийинроқ эди, машғулот ўтказиш учун келиб-кетишга кўп вақт кетарди. Ҳозир чиқамиз, майдон тайёр. Тикланиш учун ҳам барча шароитлар яратилган. Бу нарсалар терма жамоа фойдасига ишлайди.

- Кеча жаҳон юлдузлари Сизлар билан ҳам учрашди. Ушбу учрашув ҳақида гапириб берсангиз.

- Бундай катта даражадаги юлдузлар билан учрашув ёш футболчиларга катта иштиёқ беради. Улар ўз тилакларини билдиришди. Бу гаплар футболчиларимизни руҳлантиради. Улар ўз юлдузларини яқиндан кўришди ва келажакда олдинга интилишлари учун намуна бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика