UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  2 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Ирландиянинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ"

Ўзбекистон U-17 термаси бош мураббийи Ислом Исмоилов навбатдаги ўйин ҳусусида тўхталди.

- Кеча ҳам айтганимдек, оғир ўйин бўлди. Чунки Парагвай термаси бутун дунёда ўз ўрнига эга термалардан бири ҳисобланади. Учрашувдан олдин ўйлаган ҳамма режаларимиз амалга ошди. Тўғри хатолар бор. Лекин биринчи ўйин ҳаяжони билан боғлиқ.

- Парагвай қуръада биринчи саватчадан ўрин олганди. Ушбу термани гуруҳдаги энг жиддий рақиб деса бўладими? Ёки энг жиддий рақиб Ирландиями?

- Бошқа гуруҳларда битта яққол аутсайдер бор. Лекин бизнинг гуруҳда ундай жамоа йўқ. Ирландия ҳам ўзига яраша кучли жамоа. Кечаги ўйинда улар нималарга қодирлигини, қандай потенциалга эга эканлигини кўрсатишди. Шу билан биргаликда Панама термасини ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. Бу ёш тоифасида ҳар қандай натижа бўлиши мумкин. Шу сабабли Ирландия термасини ҳам яхшилаб ўрганиб чиқдик. Шуни кўрдикки, уларнинг Парагвайдан кучли томонлар бўлса борки, кучсиз томонлари йўқ.

- Асилбек Алиев Парагвайга қарши ўйинда захирадан майдонга тушди. У 90 дақиқалик ўйинга тайёр эмасми?

- Бу олдиндан ўйланган режа. Асилбек Алиев орқали бунгача ҳам захирадан ўйинга қўшиб, ўйинни кучайтирамиз ва буни доимий амалга оширамиз.

- Бу турнирдаги Ўзбекистоннинг минимум вазифаси нима?

- Ҳар бир терма ўз олдига катта мақсад қўяди. Ҳозирги ҳолатда биринчи мақсад гуруҳдан чиқиш. Ундан кейин босқичма-босқич ғалабалар қозониб, энг юқори босқични қўлга киритиш.

- Ирландия тўлиқ ўрганиб бўлиндими?

- Албатта, Ирландиянинг кечаги ва ундан олдинги ўйинларини кўриб, ўрганиб чиқдик. Бугундан ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+3   
07 ноя 05:08:26
Аваз Худойқулов
Биринчи ўйин зўр бўлди, иккинчи ўйинда ҳам камида ютқазмаслик керак, чунки Ирландия барибир европа жамоаси ва Парагвайдан кучлироқдек таассурот уйғотяпти, ўсмирларимизга омад!
+1   
07 ноя 14:04:05
Komilov Muxammad Omar
Исломжон биз сенбилан фаҳрланамиз... Отангизга раҳмат укажон. Гап йўқ... Фақат ғалаба.... Ишонамиз ва дуодамиз...
+1   
07 ноя 12:13:35
Бахтиёр Ашуров
Ирландияни ютишимиз керак. Шу пайтгача ёшларимиз ва ўсмирларимиз европани бунақа термаларини шу пайтгача ютиб келган. Ўсмирларимизни омадини берсин!
+1   
07 ноя 10:24:10
Sherzodjon Abdullayev
Омадиларни берсин Исломбек худди икьидорли ёш футболчилардек бизда ёш иктидорли мураббий хам усиб келаётганини хаммага курсатиб беришингизга тилакдошмиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика