UZ

Сўнгги янгиликлар

17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  0 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  0 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  2 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  4 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  4 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  27 14:26Ўзбекистон U-23 терма жамоаси хотира турнирида Японияга имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:13"Арсенал" Салиба билан шартномани узайтириш жараёнини тезлаштирди  1 13:40Мақсад U-23 Осиё кубогини ютишми ёки Олимпиадага чиқиш?   4 13:20Кичик Пеледан Марадона Жуниоргача: яшил майдонда омади чопмаган фарзандлар  3 12:55Ҳиндистон терма жамоаси CAFA мусобақасида Малайзия ўрнини эгаллайди  3

Ислом Исмоилов: "Футболчилар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак" Янгиликлар

Ислом Исмоилов: "Футболчилар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак"

"Ҳоким Кубоги"нинг 2-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Турон-2" (3:2) учрашувидан кейин яйпанликлар бош мураббийи Ислом Исмоилов фикрларини билдириб ўтди.

"Рақибимиз "Бунёдкор", ўз услубига эга, сифатли ўйин намойиш қиладиган жамоа. Шунинг учун бугун таркибимизга ўзгаришларни амалга оширдик. Кеча "Истиқлол"га қарши баҳсда майдонга тушиб бир бўлим ҳаракат қилган футболчиларни бугун ҳам таркибга киритдик. Биринчи бўлимда "Бунёдкор"да хавфли вазиятлар кўпроқ бўлган бўлса-да, танаффусга биз ғолиб сифатида йўл олдик. Аммо иккинчи бўлимда диққатни йўқотишимиз натижасида иккита гол ўтказиб юбордик. Шундан сўнг футболчилар ўзларига келишди ва биз хоҳлаган ўйинни намойиш қилишди. Таркибимизда бир қатор ёш футболчилар бор. Қолаверса, жамоанинг ўзи деярли янгиланган, ўйинчилар бир-бирларини тушуниб олишлари учун вақт керак. Умумий маънода бугунги учрашувдан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйлашимча, баҳс ҳар иккала жамоа учун ҳам фойдали бўлди",- дейди Ислом Исмоилов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика