Ироқ U-20 – Йилнинг энг яхши терма жамоаси!
26 ноя 2013 19:45
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/108250_original.jpg)
![](/upload/storage/108250_220.jpg)
Ироқ U-20 – Йилнинг энг яхши терма жамоаси!
Ироқ ёшлар терма жамоаси (U-20) шу йилнинг ёзида Туркияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ярим финалга қадар етиб боргани учун ОФК томонидан йилнинг энг яхши терма жамоаси деб топилди.
Мазкур мусобақада ироқликлар Уругвайга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган ҳолда ортга қайтишди.
Бу жамоа жаҳон чемпионатида ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. Улар гуруҳ ўйинларида Миср ва Чилини мағлубиятга учратиб, Англия билан дуранг ўйнаб, кейинги босқичга чиқишди. Кейинчалик Ироқ ёшлар термаси плей-офф баҳсларида Парагвай ва Жанубий Кореядан устун келди ва фақат ярим финалдагина мағлубиятга учради.
Ироқ U-20 қитъанинг энг яхши терма жамоаси деб топилиши учун Япония ва Эрон миллий жамоаларини ортда қолдирди.

![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар