UZ

Сўнгги янгиликлар

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  1 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  0 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  0 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  3 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  11 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  0 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  28 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  20 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Иорданияда Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди Янгиликлар

Иорданияда Осиё чемпионатининг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Иорданияда аёллар футболи бўйича навбатдаги Осиё чемпионатига старт берилди.

Мамлакат пойтахти Амманда бўлиб ўтган мусобақанинг очилиш маросими тантанали равишда кечди. Бунда иорданиялик машҳур хонандалар Нидаа Шарара ва Ҳана Малҳас мусобақанинг расмий қўшиғи "Cheer for Her"ни ижро этиб беришди. Қўшиқ сўзлари араб ва инглиз тилида ёзилган.

Қўшиқни араб тилида куйлаган хонанда Нидаа Шарара ўтган йил "Араб овози" совринини қўлга киритган. Очилиш маросимида шунингдек бошқа санъаткорлар ҳам иштирок этишди. Маълумот учун, бу йилги Осиё чемпионатида 8та жамоа иштирок этмоқда. Жамоалар тўрттадан икки гуруҳга бўлинган. "А" гуруҳида Хитой, Филиппин, Иордания ва Таиланд курашмоқда, "В" гуруҳидан Япония, Австралия, Жанубий Корея ва Вьетнам ўрин олган.

Яна бир маълумот шуки, ОФК ўз тарихида биринчи марта мусобақа мезбонлигини Ғарбий Осиё давлатига топширди. Мусобақада саккизта аёллар жамоаси иштирок этаётган бўлса, шундан омадли бештаси кейинги йил Францияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.


Осиё чемпионатининг расмий қўшиғи

TAS-IX эмас


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика