UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  0 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   3 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  2 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  44 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  1 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  2

Инзаги: "Биз ранжидик, аммо йигитларим билан фахрланаман" Янгиликлар

Инзаги: "Биз ранжидик, аммо йигитларим билан фахрланаман"

"Интер" бош мураббийи Симоне Инзаги Чемпионлар Лигаси 1/8 финали жавоб учрашувидаги мағлубиятдан қаттиқ ранжиганини маълум қилди.

"Ҳаммамиз қаттиқ ранжидик. Бироқ мен йигитларга ЕЧЛдаги бу мавсум билан фахрланишлари мумкинлигини айтдим. Бугунги беллашувнинг муҳим паллаларида яхшироқ ҳаракат қилишимиз керак эди. Қўшимча бўлимларда биз ўйинни назорат қилдик, бироқ кўп хатоларга йўл қўйдик. Бундай ўйинларда хатолар кечирилмайди. Шубҳасиз, биринчи учрашувда биз йирикроқ ҳисобда зафар қучишимиз мумкин эди. Бугун эса гол урганимиздан кейин устунликни сақлаб қолиш керак эди, бунинг ўрнига улар дарҳол мувозанатни тиклашди ва ўйинга қайтишди. Жамоа мағлубиятларга ўрганмаган ва чорак финал йўлланмаси ўз қўлимизда эди. Биз қаттиқ ранжидик, лекин мен йигитлар билан фахрланаман; улар менга ҳақиқий завқ бера олишди. Эндиликда биз ўтган ишни унутиб, олға интилишимиз зарур, чунки бизни буюк мақсад кутмоқда".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика