UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  2 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  2 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  5 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   7

Интервью. Роналдиньо: “Марадона ҳайратланарли ишларни бажарарди” Янгиликлар

Интервью. Роналдиньо: “Марадона ҳайратланарли ишларни бажарарди”

Теглар :  Роналдиньо
34 ёшли Роналдиньо кўриниши билан ҳамон аввалги ҳолатини эсга солади. Бразилиялик юлдуз мухлислардан келган саволларга жавоб қайтарди. Уни эътиборингизга ҳавола этамиз.

- Болаликда рақиб дарвозасига бир ўйинда 23 гол урганингиз ростми? Ўша рақиб шунчалик кучсиз эдими?
- Ҳа, мен шунча урганман, ўша болалар эса даҳшатли эди! Улар фақат жисмоний тарбия дарсларида футбол ўйнашган холос. Мен эса унда ёшлар жамоасида ўйнардим. Лекин буни 5-синфга ўтиш арафасида бажариш унчалик осон бўлмаган.

- Қайси футболчини ёқтиргансиз? Кимгадир ўхшашни истаганмисиз?
- Улар кўпчилик эди. Акам Ассиш, Ривелино, Ромарио, Роналдо, Ривалдо. Диего Марадона бошқача футболчи бўлган. Уни кузатиб ҳамиша завқ олардим. У энг яхши ўйновчи ҳужумчи эди. Унинг тўп билан муомаласини кўриб роҳатланардим. Марадонанинг техникаси жуда юқори эди, бошқа ҳеч кимда бундай ҳолатни кўрмаганман. У дарвозага тезлик билан дриблинг ишлатган ҳолда яқинлашарди! Мен унинг тўп билан қилган ишларини апельсин билан ҳам бажара олмаган бўлардим.


- Бўлғуси футболчи сифатида 1994 ва 1998 йилги жаҳон чемпионатлари қандай таассурот қолдирган?
- Бразилиянинг АҚШдаги ғалабаси футболчи бўлиш ҳақидаги қароримга ишонч берган. Ўшанда катта футбол ўйнашим кераклигини тушунганман. Футзални ҳам жуда яхши кўрардим. 1994 йил бир футболчи жамоа учун қанчалик кўп ишни амалга оширганини томоша қилганман. Ромарио Бразилия учун шундай ишни уддалаган. Усиз турнирни ютиш қийин бўларди. 1998 йил эса 2002 йилдаги турнир ҳақида ўйлашни бошлагандим. Терма жамоада ўйнаш тўғрисида 15 ёшимда, 17 ёшгача футболчилар термасида ўйнаганимда ўйлардим. 1998 йилги финалдаги мағлубият ўйинчилар учун фожиа эмасди, бироқ мухлислар учун ҳақиқий кулфат бўлганди.

- “Роналдиньо” лақаби сизга болаликдан ошно бўлганми ёки фаолиятингизни бошлагандан кейинми?
- Менгача Роналдо бор эди. Яқинларим ҳеч қачон мени Роналдиньо деб номлашмаган. 1999 йил терма жамоа учун чиройли гол урганимда машҳур шарҳловчилардан бири Роналдиньо Гаушо деб айтган, чунки Риу-Гранде-ду-Сул штатида туғилгандим. Ўша инсон Роналдони ҳам Роналдиньо деб айтганди. У ҳақиқий айёр эди!

- “ПСЖ”га ўтгунингизгача сизга бошқа клублардан ҳам қизиқиш бўлганми? “Гремио” билан судлашув қандай таъсир қилган?
- Ҳа, бошқа клублар ҳам бўлган, бироқ ҳозир уларни эслай олмайман. Бу фаолиятимдаги энг оғир давр эди ва уларни унутишни хоҳлайман. Деярли 2 ойни ёлғиз ўзим тренажёр залида шуғулланиб ўтказганман. Ўша вақтни эслашни ёқтирмайман, тўғриси.


- Францияда ўйнашдан қандай хотиралар қолган? “ПСЖ”нинг ҳозирги муваффақиятларидан хурсандмисиз? Жамоа ЕЧЛда ғолиб чиқишга қодирми?
- Энг ёрқин хотира “Марсель” билан ўйиндан қолган. Уларга қарши ҳар сафар гол урардим. “Велодром”даги беллашувлардан бирида тўп киритганман ва ўшанда узоқ муддатдан кейин сафарда ғалаба қозонганмиз. “ПСЖ”га нисбатан бошқача меҳрни ҳис қиламан, чунки бу клуб Европадаги биринчи жамоам бўлган. У ерда 2,5 йил ўйнаганман. Ҳозирги воқеаларни кузатиб бораман, албатта. Ўйинларни 90 дақиқа кўрмасман, лекин камида голларни кўриб бораман.

- Энг машҳур голларингиздан бирини уришда, 2002 йилги мундиалда Дэвид Сименнинг дарвозадан узоққа чиққанини кўрганмисиз?
- Ҳа, унинг дарвозадан 5 метрлар чиққанини кўрдим. Ростдан дарвозага зарба берганман, лекин тўп бориб тушган жойга эмас. Сименни ажойиб зарба билан доғда қолдиришни хоҳлаганман ва ўша голим фаолиятимдаги энг чиройли голлардан бирига айланган. Инглизларга қарши баҳс 2002 йилги чемпионатда мен учун энг яхшиси бўлган. Голли пас оширдим ва гол урдим, кейин қизил карточка олдим. Бельгия устидан нимчорак финалдаги ғалаба ҳам ўта муҳим бўлган, лекин Англияни енгиш жамоага ишонч берган. Биз финалга чиқиш ҳақида жиддий ўйлашни бошладик, чунки фаворитлар эрта чиқиб кетишганди.

- Ўша четлатишдан сўнг Сколари қандай муносабат билдирган? Финални ўтказиб юбориш ёки жамоа сизсиз унга чиқа олмаслиги ҳақида ўйлаганмисиз?
- У мени қўллади ва ўша ҳолат сабоқ бўлишини айтди. Сколари мени болалигимдан билади. “Гремио”да у менга отамдек бўлган. Ҳозир унинг бандлиги туфайли кўп мулоқот қилмаймиз, лекин ҳалигача ўзаро илиқ муносабатдамиз. Финалдаги ўрним учун безовта бўлмаганман. Мени алмаштирувчи Эдилсон Туркия билан учрашувда хет-трик қилиб юбормаса бўлди эди (кулади). Ҳал қилувчи ўйинга диққатни жамлашим зарур эди, хотиржамлик керак бўлган. Асосий таркибдаги ўрнимдан хавотир олмаганман.


- Ростдан ҳам дарвоза тўсинини “Найк” рекламасида бўлгандек жарима майдони чизиғидан нишонга оласизми?
- Албатта! Буни ҳар дам олиш кунлари уйимдаги майдонда амалга ошираман.

- 2002 йил жаҳон чемпионатидаги ғалабани қандай нишонлагансиз?
- Нишонлашдан кейин узоқ вақт ухлаганман. Ғалабани самолётда нишонладик, кейин Риода, она шаҳримизда, яна ва яна. Уйга Роналдонинг отаси билан бирга қайтгандик. Агар жаҳон Кубогини яна бир марта ютганимда уни янада кўпроқ нишонлаган бўлардим. Чемпион бўлганимни 2 ойдан кейин тўлиқ ҳис қилганман. Бундай бахт футболчига бир бор насиб қилиши мумкин.

- 2003 йил “МЮ”га ўтишга яқин бўлганмисиз? 2011 йил сизни “Блэкберн”га ҳам унаштиришганди?
- “МЮ” билан келишувга жуда яқин келгандик. Унгача Сандро Россель “Барселона” президенти бўлса, мени жамоасига ўтишга кўндирганди. Ўша пайтда манчестерликлар билан келишаётгандик, лекин Россель қўнғироқ қилиб, сайловда ютганини айтди. Ваъдани бажариш кераклиги учун “Барселона”га ўтдим. Шартнома тез ҳал қилинди. Тўғри қарорга келганман деб ўйлайман. Бразилияликлар ҳамиша “Барса”ни ёқтиришган, жамоа тарихида уларнинг ўрни катта. У ерда майдон ва унинг ташқарисида бахтли эдим. Ҳалигача шаҳарни соғинаман. 5 ажойиб мавсумни ўтказдим, у ерда иқтидорли ҳужумчиларни севишади. “Блэкберн”га келсак, музокаралар бўлган, лекин Бразилияга қайтишни истаганман.

- ЕЧЛнинг 2004/2005 йилги мавсумида “Челси”га урган голингиз фаолиятингиздаги энг чиройлисими?
- Ўша гол эсда қоларли бўлган, лекин яна бир қатор чиройли тўплар киритганман. Гол фақат маҳорат эмас, балки маълум пайтда ўйин тақдирини ўзгартириб юбориши мумкин бўлган воқеадир. Ёшлар жамоасида муҳим голлар урганман. Улар бўлмаганда терма жамоада эрта дебют қила олмаслигим мумкин эди. Венесуэла урган чиройли голим сабабли келажаги порлоқ футболчига айланганман. Фаолиятимда “ПСЖ” ва “Барса” сафида ҳам чиройли тўплар киритганман.


- “Барса” футболчиларининг камдан-камига “Сантьяго Бернабеу”дан олқишлар олиш насиб этган. Улардан бири бўлганингиз учун фахр сезасизми? Ўша ўйиндан қандай таассурот қолган?
- Ҳа, бундан фахрланаман. Ўша вазиятда барчасини дарҳол тушунмаганман – гол урдим ва уни нишонладим. Эслашимча, ўз вақтида Марадона “Реал” ишқибозларидан шундай олқиш олган. Менга икки карра ёқимли бўлган. Менгача Марадона бунга сазовор бўлган охирги ўйинчи эди. Бизда Марадона билан ўхшаш томонимиз борлиги ҳақида гапиришганди. Ажойиб хотира!

- Чемпионлар лигасида “Арсенал” билан финални қандай эслайсиз? Ўйин тугашига 15 дақиқа қолганда 0:1 ҳисобида ютқазаётиб, ютишингиз мумкинлигини сезганмисиз? Ўша жамоада Хенрик Ларссон қанчалик муҳим эди?
- У барча тарафдан ажойиб эди. Узоқ вақт мобайнида Хенрик биз учун 12-ўйинчига айланган. Унинг тажрибаси бизга устунлик берган. Ютишимизга ишончимиз катта эди, лекин зафар қучиш осмон бўлмаслигини  билардик.

- “Барса”ни тарк этиш қанчалик қийин бўлган? Кетишингиз сабабларидан бири Мессининг пайдо бўлиши билан боғлиқми?
- Қийин бўлмаган – шунчаки кетиш керак эди. “Милан” ҳақида яхши гаплар айтган Франк Райкарднинг гапига қулоқ солганман. Бошқа таклифлар ҳам бор эди, лекин “Милан”га кетишни хоҳлаганман. Лео билан боғлиқ ҳолат ОАВнинг ўйлаб топган гапи. Мен унга ҳамиша ижобий ўрнак бўлишга интилганман, худди Роналдо менга қилганидек. Месси тортинчоқ, лекин ажойиб футболчи экани кўриниб турарди. Бир кўчада яшардик. У ва унинг оиласи билан жуда яхши муносабатда бўлганмиз. Ўшандаёқ футболчи сифатида унинг мендан кучлироқ эканлигини сезардим.

- Сиз қарши ўйнаган энг яхши футболчи ким?
- Паоло Мальдини, ажойиб ўйинчи. Унинг ўйинини кўриб, ҳайратланмасликнинг иложи йўқ. Айниқса, у билан бир жаморада бўлганингда.


- “Эластико” – ёқтирган финтингизми? Ким техник устунроқ – Роналдоми ёки сиз?
- Ҳа, у энг ёқимли финтим. Уни асосан футзалда ишлатишади, лекин мен катта футболга мослаштирганман. Ҳамиша тўп билан ўйнашни ёқтирганман. Ўзимни доимо тўп билан хотиржам сезардим. Роналдо эса мен учун қаҳрамон ва у мендан яхшироқ бўлган.

- “Милан”да жамоа Европадаги ўрнини йўқотаётганда бўлгансиз. Бунинг сабаби нимада деб ўйлайсиз?
- Бу шунчаки жамоадаги авлодлар алмашинуви эди. Тез орада “Милан” яна чўққига қайтади. Клубда инфратузилма фантастик: жаҳонда “Милан”да ўйнашни хоҳламайдиган бирор футболчи йўқ.

- Фаолиятингизда энг яхши мураббий ким бўлган?
- Шубҳасиз, Райкард. У жаҳондаги энг яхшилардан бири ва топ-клубларда ишлашга арзийди. Ишонаман, тез орада у бирор терма жамоани бошқаради. Жаҳон чемпионлиги учун курашадиган термалардан бирини. У мен учун энг яхши нарсаларни қилган, чунки нималар кераклигини жуда яхши билган. Унинг бой тажрибаси қўл остида шуғулланган ҳар бир футболчига асқотган.

- “Милан”ни “А” сериянинг энг яхши ассистенти сифатида тарк этгансиз. Нега?
- Бразилияга қайтиш ва Риога қайтишни хоҳлардим. Шу билан бирга футболни тугатиш учун ватанимга қайтишни истамасдим ҳам. Чемпионатни ривожлантириш учун “Фламенго”да ўйнадим. Шу сабабли “Гремио”га қайтмадим, чунки ҳали у ерга қайтишнинг вақти келмаганди.

- Яқингача “Либертадорес Кубоги”да ғолиб бўлмагандингиз. Унинг етишмаслиги туфайли қайғурганмисиз?
- Шубҳасиз. “Атлетико Минейро” билан муваффақиятим фаолиятимдаги энг яхшиларидан бири. Клуб 1971 йилдан бери бирор мусобақада ютмаганди. Жамоанинг содиқ мухлислари бунга арзирди. Мусобақа ғалабамиз билан якунланди ва ажойиб кечди. Энди Бразилия чемпионатнии ютсам, совринлар коллекциям тўлиқ бўлади.

- Тасаввур қилинг, уйингизда ёнғин бошланди ва фақат бир медални қутқариб қола оласиз. Қайси бирини танлайсиз – ЖЧ-2002, ЕЧЛ-2006 ёки “Либертадорес”-2013?
- Қандай даҳшат! Уларнинг ҳар бири муҳим. Мундиал медали муҳим, лекин эшикка қай бири яқин бўлса, ўшани олган бўлардим. Агар барчаси эшик яқинида бўлса, ҳаммасини олардим (кулади).


- “Атлетико Минейро” мухлисларидан ташқари яна қайси клуб ишқибозларини эътироф этасиз?
- Талабчан мухлислари бор клубларда ўйнаганман. “Гремио” биринчи жамоам бўлгани сабабли бошқача бўлган, бразилиялик ишқибозлар ўта талабчан, улар кучли босим юзага келтиришади. “ПСЖ” мухлислари ёввойи ва шовқин ҳосил қилишади. “Барселона” мухлислари эса асабий эди, чунки мен ўйнаган пайтда улар Чемпионлар лигасидаги ғалабани эсдан чиқариб бўлишганди. “Милан”да майдонда ва трибуналарда шоу эди. Энг яхши ишқибозларни танлашим қийин.

- Неймар 2002 йилги таркибдан ўрин олармиди?
- Айтиш қийин. Ажойиб ўйинчиларга ҳамиша таркибдан ўрин топилади. Неймар шундайлардан бири. Тўғри, 2002 йил сафимизда ажойиб футболчилар кўпчиликни ташкил қиларди. Бу саволни Сколари ихтиёрига қолдирган маъқулроқ.


Беҳзод НАЗАРОВ тайёрлади.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика