UZ

Сўнгги янгиликлар

22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  27 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  29 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

Интервью. Милое Прекович: "Динамо" ва Самарқандга катта футбол керак" Янгиликлар

Интервью. Милое Прекович: "Динамо" ва Самарқандга катта футбол керак"

Жорий йилда Суперлигага қайтган "Динамо"нинг натижалари яхши эмас.

Айни пайтда 7 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турган самарқандликлар рақибларга очко улашишда давом этишяпти. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров жамоанинг сербиялик дарвозабони Милое Прековичнинг фикрларини тинглади. 


"Бунёдкор" билан ўйиндан кейин нима дейишга ҳам хайронман. Вазият турдан турга қийинлашмоқда. Билмайман, нечанчи ўйиндирки, биринчи бўлиб ҳисобни очиб якунда ютқазяпмиз. "Динамо" учун қийин ҳолат. Ўтган турда ютганимизда рақобатчиларимизга бироз яқинлашган бўлардик. Олдинда 9 та ўйин бор. Имкониятдан келиб чиқиб охиригача курашамиз", – дейди Прекович. 

- "Динамо"ни Суперлигада жон сақлаш учун курашади, деб ўйлаганмидингиз? Тайёргарлик хорижда ўтган, сербиялик мураббийлар штаби иш бошлаган, афтидан жамоа ўрта ўринлар учун ҳаракат қилиши кутилганди...

- Бу йил Ўзбекистон чемпионатида дебют қилдим. Мавсум аввалида лигангиз борасида тасаввурим йўқ эди. Охирги ўринда юришимизни ўйлагандим. Кўриниб турибдики, чемпионат даражаси юқори. 

- Маълум вақтдан сўнг хулосаларингиз ва фикрларингиз ўзгардими?

- Жамоалар ва футболчиларнинг даражаси, стадионлар, мухлислар Сербияникидан кам эмас. Қайсидир маънода устун томонлари бор. Уйда ҳам, сафарда ҳам улар ёлғизлатиб қўйишмайди. Ўзбекистонда 35 миллионга яқин аҳоли яшайди. Шунга яраша футболга қизиқиш катта. Иқтидорлар кўп. Бу ерда кўп клублар очиқ ва ҳужумкор футбол кўрсатишади. 

- Лекин сўнгги турларда муросасизлик кузатилмоқда. Дуранглар кўп бўляпти...

- Жамоаларнинг таваккалга қўл ургиси келмаяпти. Ҳар бир ўйинда натижа катта саҳнага чиқяпти. Эътибор беринг, чемпионлик учун 5 та жамоа курашяпти. Статистикага қараганимда, бундай ҳолат яқин йилларда бўлмаган экан. 

- Мураббийлар ўзгариши футболчиларга қанчалик қийин бўляпти? Буёғига Вадим Абрамовнинг услубига мослашиш талаб этилади...

- Мавсумга Предраг Роган қўл остида тайёрланган эдик. Чемпионат давомида ўзининг билганларини ўргатишга ҳаракат қилди. Натижалар бўлмади, раҳбарият шундай қарор қабул қилди. Фикримча, ёмон ўйин кўрсатмадик. Кетма-кет учта ўйинда ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ютқаздик. Мен мураббийларни яхши ёки ёмонга ажратишни маъқул иш, деб билмайман. Роганни ҳам, Шипиловни ҳам хурмат қиламан. Бир нарсани айтишни истардим, Самарқандга катта футбол керак. Стадионда бундай муҳит яратаётган мухлислар Суперлигада қолишга муносиб. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика