UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  0 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  2 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   10 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  8 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  1 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  5 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12

Интервью. Аброр Исмоилов: "Нефтчи"нинг кучлилар сафида қолиши бутун Фарғона халқини хурсанд қилади" Янгиликлар

Интервью. Аброр Исмоилов: "Нефтчи"нинг кучлилар сафида қолиши бутун Фарғона халқини хурсанд қилади"

"Нефтчи" бир нечта ўйинлик муваффақиятсизликдан сўнг ниҳоят ғалабани тантана қилди.

Coca Cola Суперлигасининг 17-турида Яйпанда "Қизилқум"ни қабул қилган жамоа 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мазкур учрашувда дубль муаллифига айланган Аброр Исмоилов сайтимиз томонидан 17-тур рамзий терма жамоасига киритилди. Сўнгги ўйин ва "Нефтчи"нинг элитада қолиш имкониятлари борасида Аброр Исмоиловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- "Қизилқум" билан ўйин ҳақида нима дея оласиз? Умуман, ҳозирда "Нефтчи" учун ҳар бир ўйин катта аҳамиятга эга ҳисобланади...

- Ўйлайманки, икки жамоа кўрсатган ўйин мухлисларни зериктириб қўймади. Ғалаба осонлик билан қўлга киритилди, дея олмайман. Суперлига беллашувлари бунга мисол бўлмоқда. Жамоалар қийналиб очкога эга чиқишмоқда. 

- Шу куни майдонда жамоаларнинг даражаси қанчалик сезилди?

- Турнир жадвалидаги ўрнимиздан келиб чиқиб айтсам, жамоа танлайдиган ҳолатда эмасмиз. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар бу учрашувда ютишимиз керак эди. Суперлигадаги барча жамоаларни ҳурмат қиламиз. 

- Пенальти тепиш вазифаси аслида кимга юклатилганди? Ўтган баҳсда Шаҳзод Убайдуллаевга омад етишмаганди. Бу сафар сизга...

- Пенальтини ким тайёр бўлса, ўша тепади. Мен ўзимга ишониб, нуқтага яқинлашдим, лекин фойдалана олганим йўқ. Ўйин давомида хатомни тўғрилашга ҳаракат қилдим. Менимча, уддаладим, деб ўйлайман. Бизда катта босим бор. Бу вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. 

- Футболчилар "Истиқлол"га қайтишни соғингани табиий...

- Албатта. Ўз майдонимизга қайтиш футболчилар учун катта мотивация бўларди.

- "Қизилқум" билан учрашувдаги ғалаба "Нефтчи"да элитада қолиш имкониятларини пайдо қилди...

- "Нефтчи"ни Суперлигада олиб қолсак, бутун Фарғона халқини хурсанд қилган бўламиз. Бунинг учун бор кучимизни берамиз. 

- Нима деб ўйлайсиз, жорий йилда чемпионлик пойтахтдан вилоятга чиқадими?

- Чемпионат қизғин давом этмоқда. Олдиндан бирор нарса дейиш қийин. Совринли ўринлар учун курашаётган жамоалар ҳар бир тўқнашувда максимал кучини сарфлашмоқда. 

- Давралар оралиғида "Пахтакор" сизни ортга қайтармоқчи эди...

- Бу – менинг шахсий танловим. "Нефтчи"да қолишга қарор қилдим. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика