UZ

Сўнгги янгиликлар

13:50"Барселона" собиқ футболчиси "Реал"ни бошқариши мумкин  0 13:23ФИФА президенти ЖЧ-2026 фаворитини айтди  1 12:56Бундестимда Клопп даври бошланадими?  0 12:28"Бунёдкор" қишда рўйхатдан ўтказган легионер Европа клуби билан шартнома имзолади  0 12:05Жасур Яхшибоев нима учун "Локомотив"га келган жойида йўқ бўлиб қолди?!  18 11:42Италиялик мураббий "Тоттенхэм" таклифини рад этиб, МЮни танлади  5 11:00Чемпионлар лигасида тарихий кун: икки инглиз клуби бир кунда йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 10:35"Динамо" ўз майдонида 18 йилдан бери "Насаф"ни енга олаётгани йўқ  9 10:05Арбелоа: "Реал"миз ва бизни ҳеч қачон камситиш мумкин эмас"  27 09:45Гвардиола: "Куртуа ажойиб ўйин кўрсатди, деб ўйламайман"  11 09:04ОКМК илк ғалабасини қўлга киритади, Самарқандда нима кўрамиз? — Эксперт фикри   5 08:35"Локомотив" 9 йилдан буён мезбон мақомида "Қўқон-1912"ни юта олмаяпти  1 08:09Суперлига. Бугун "Сўғдиёна" ОКМК билан ўйнайди, "Насаф" "Динамо"га қарши  4 08:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0  49 02:58ЕЧЛ. ПСЖ "Челси"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, "Буду Глимт" эса "Спортинг" дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди  32

"Интер"да омади юришмаган топ футболчилар Янгиликлар

"Интер"да омади юришмаган топ футболчилар

Барча топ-клублар тарихида турли сабаблар туфайли яхши ўйнай олмаган футболчилар етарли.

Аммо бугун Миланнинг "Интер" клубида тўп тепган, лекин бор иқтидорини намоён этолмаган таниқли ўйинчилар ҳақидаги маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

Деннис Бергкамп
Таваллуд топган: 10.05.1969
Фуқаролиги: Нидерландия
"Интер"да фаолият юритган йиллари (ўйин ва голлар сони): 
1993-1995, (53/11)

Бергкамп Лондоннинг "Арсенал" клубида ўзини тўлиқ намоён эта олди ва АПЛ тарихига исмини зарҳал ҳарфлар билан ёзиб қўйди. Аммо голландияликнинг Италиядаги ишлари ўнгидан келмади. Тўғри, 1994 йил Деннис "нерадзурри" таркибида УЕФА Кубогини қўлга киритди ва турнирнинг энг яхши бомбардири бўлди. Бироқ А Серия ва "Интер"нинг прагматик ўйинига мослаша олмади.

Роберто Карлос
Таваллуд топган: 10.04.1973
Фуқаролиги: Бразилия
"Интер"да фаолият юритган йиллари (ўйин ва голлар сони): 1995-1996, (30/5)

"Интер" Роберто Карлос фаолиятидаги дастлабки Европа жамоаси эди. Бразилиялик 1996/97 йилги мавсумда яхши ўйнади. Аммо бу йилларда Милан клубига барқарорлик етишмади. Натижада Роберто Мадриднинг "Реал" клубига ўтиб кетди. Бразилиялик у ерда энг яхши ҳимоячиларидан бири бўла олдганидан хабарингиз бор албатта.

Андреа Пирло
Таваллуд топган: 19.05.1979
Фуқаролиги: Италия
"Интер"да фаолият юритган йиллари (ўйин ва голлар сони): 1998-2001, (22/0)

Андреа 19 ёшлигида "Интер"га келган. Тўғри, бу ёшда топ-клубда ўйнаш бироз қийин. Бундан ташқари, ўша вақтлар жамоада унга рақобатчи сифатида Рекоба, Баджо ва Жоркаефф бор эди.

Кларенс Зеедорф
Таваллуд топган: 01.04.1976
Фуқаролиги: Нидерландия
"Интер"да фаолият юритган йиллари (ўйин ва голлар сони): 2000-2002, (64/8)

Кларенс икки мавсум мобайнида "Интер"да ёмон ўйнамади. Бироқ тақдир тақозоси билан у "Милан"нинг афсонавий футболчиларидан бирига айланди.

Фабио Каннаваро
Таваллуд топган: 13.09.1973
Фуқаролиги: Италия
"Интер"да фаолият юритган йиллари (ўйин ва голлар сони): 2002-2004, (50/2)

Фабио "Интер"га 2002 йил ёзда келган ва икки йил давомида "нерадзурри" таркибида сифатли ўйин кўрсата олган. Лекин бирорта ҳам соврин ютолмаган. "Ювентус"га ўтганидан сўнг, 2005 ва 2006 йилларда Италиянинг энг яхши ҳимоячиси мукофотига сазовор бўлди.

Эдгар Давидс
Таваллуд топган: 13.03.1973
Фуқаролиги: Нидерландия
"Интер"да фаолият юритган йиллари (ўйин ва голлар сони): 2004-2005, (16/0)

Давидс "Интер"даги фаолиятини ёмон бошламади. Бироқ тез орада захира ўриндиғидан жой олди. Кейинчалик эса майдонга ҳам кам тушди. Голландия термаси бош мураббийи бунга норозилик билдирган бўлса-да, вазият ўзгармади. Натижада Эдгар Италияни тарк этишга қарор қилди.

Леонардо Бонуччи
Таваллуд топган: 01.05.1987
Фуқаролиги: Италия
"Интер"да фаолият юритган йиллари (ўйин ва голлар сони): 2005-2007, (1/0)

Бонуччини рўйхатимизда кўриб ҳайрон бўлаётгандирсиз?! Сабаби, у "қора-кўклар" таркибида майдонга деярли тушмади. А Сериянинг фақат битта ўйинида 90-дақиқада Соларининг ўрнига майдонга тушганди.

Фабио Гроссо
Таваллуд топган: 28.11.1977
Фуқаролиги: Италия
"Интер"да фаолият юритган йиллари (ўйин ва голлар сони): 2006-2007, (23/2)

Гроссо "Интер"га Жаҳон Чемпиони мақомида келган. 2006 йилги мундиалда у турнирнинг энг яхши ўйинчиларидан бири бўлган. Шу сабаб, Миланда ундан кўпроғини кутишган. Бироқ Фабио асосий таркибда деярли ўйнамаган. Шунинг учун, у бир йилдан кейин Франциянинг "Лион" жамоасига ўтиб кетган.

Филиппе Коутиньо
Таваллуд топган: 12.06.1992
Фуқаролиги: Бразилия
"Интер"да фаолият юритган йиллари (ўйин ва голлар сони): 2008-2013, (28/3)

Коутиньо фаолиятида ҳам "Интер" биринчи Европа клуби бўлди. Бироқ бразилияликнинг "қора-кўклар" таркибида омади юришмади. У 2013 йил қишда "Ливерпуль"га, 2018 йил қишда эса "Барселона"га ўтди ва ҳозирда у ерда муваффақиятли тарзда иштирок этмоқда. Айтганча, ҳали қиш тугамади...

Неманья Видич
Таваллуд топган: 21.10.1981
Фуқаролиги: Сербия
"Интер"да фаолият юритган йиллари (ўйин ва голлар сони): 2014-2016, (21/1)

Видич "Интер"га ўтганида жаҳон футболининг афсонавий ўйинчилари ва ўз даврининг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлиб улгурганди. Бироқ 32 ёшли футболчи ўша пайтларда бир қатор жиддий жароҳатлар олган. Назаримизда, Видич Милан клубида бор имкониятини намоён қилиши учун унга янги чемпионат ва жамоадаги беқарорлик ҳалал берган.

Бундан ташқари, "Интер" таркибида ўзини тўлиқ намоён эта олмаган бир қанча футболчилар бор. Сиз бу рўйхатга яна кимларни қўшган бўлар эдингиз?!


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика