"Интер" Видаль учун янада кўпроқ таклиф қилди

Mirjalol Normatov
12 янв 2020, 14:32
"Интер" "Барселона" футболчиси Артуро Видаль билан тезроқ келишиб олишни истамоқда.

"El Mundo Deportivo" хабарига кўра, "Интер" ижара учун "Барселона"га 3 миллион евро ва кейинчалик футболчини 15 миллион еврога сотиб олишни таклиф қилган. Бироқ "Барселона" ушбу трансфердан камида 20 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда.

Ушбу мавсумда Видаль "Барселона" таркибида 20 ўйинда 6 гол урди ва бир бора ассистент бўлди. Олдинроқ "Интер" спорт директори Жузеппе Маротта клуб Видалга қизиқиш билдираётганини тан олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: El Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›