

Ўйинчи "буқалар" раҳбариятига меҳнат шартномасини узайтиришни режалаштирмаётганини хабар қилди.
Футболчи учун бош даъвогар "Милан" ва "Интер" клубларидир. Икки клуб ҳам жорий мавсум сўнггида Белотти билан эркин агент мақомида шартнома имзоламоқчи.
27 ёшли футболчи 2015 йилнинг августидан бери Турин жамоасида ўйнайди. Андреа жорий мавсум Италия чемпионати доирасидаги учта ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга эришди.



