"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади
05 июл 16:40
Янгиликлар
"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади
"Интер" ва "Галатасарой" Хакан Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади.
Аввалроқ, туркиялик хавбек ва унинг жамоадошлари ўртасида зиддият юзага келганди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалидан ўрин олган "Интер" - "Флуминенсе" (0:2) ўйинидан сўнг Лаутаро Мартинес шундай деди: "Мурожаат оддий: қолишни хоҳласангиз - қолинг, хоҳламасангиз - кетинг".
Клуб президенти Беппе Маротта Лаутаро Чалханоглуга мурожаат қилганини айтди. Миланликлар бош мураббийи Кристиан Киву вазиятни ҳал қилиш учун фавқулодда йиғилиш ўтказди.
Чалханоглу "Интер" сафида 2021 йилдан буён ўйнаб келмоқда. 31 ёшли ярим ҳимоячи ўтган мавсум клуб сафида барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар