"Интер" ва "Челси" италиялик ҳимоячи учун курашади
18 мар 2020 22:59
Янгиликлар
"Интер" ва "Челси" италиялик ҳимоячи учун курашади
"Лацио" футболчиси Франческо Ачерби тез орада Рим клубини тарк этиши кутилмоқда.
"FCInterNews" нашри хабарига кўра, 32 ёшли ҳимоячининг хизматларига Миланнинг "Интер" ҳамда Лондоннинг "Челси" клуби раҳбариятлари қизиқиш билдиряпти. Маълумот учун, Ачербининг "Лацио" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар амал қилади. У Италия А Сериясининг жорий мавсумида 24та учрашувда майдонга тушиб, номини 2 бор таблога ҳам ёздириб қўйган.
Фикрлар