UZ

Сўнгги янгиликлар

17:40Элит ОЧЛ. "Насаф" – "Ал Шорта". Таркиблар маълум  8 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  1 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  6 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  2 16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  3 16:29"Қизилқум" қирғиз жамоасидан устун келди  1 16:07Бекхэм футбол сенсациясини тайёрлаяптими? "Интер Майами" Роналду атрофидаги вазиятни кузатмоқда  12 15:39У Миланда қоладими? "Интер" асосий дарвозабонининг келажаги яқин ҳафталарда ҳал бўлади  1 15:10Палмер: "Росеньор эркин ўйнашимизга имкон беради"  1 14:29САфарда "Навбаҳор" — "Рубин" ўйинида. Ўткир Юсупов фотограф, Русланбек Жиянов муз ичида...  0 14:21Англия терма жамоаси собиқ футболчиси "Селтик"ка ўтди  1 13:58Сабр тугадими? АПЛ клуби раҳбарияти мураббийни ишдан бўшатмоқчи  1 13:35Велко Филипович: "Ўзбек футболи ҳақида олдин жуда кўп эшитганман. Бу ерда футболчилар тезкор ва тажовузкор ҳаракат қилади"  4 13:08U-17 Осиё Кубоги саралаш тизими: CAFA турнири энди саралаш вазифасини ўтайди  1 12:44"Полиция жамоаси"га қарши баҳс: "Насаф"ни қандай рақиб кутиб турибди?  7

КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди Янгиликлар

КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Италиянинг "Интер" ҳамда Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Унда "нерадзуррилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги "Люмен Филд" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни Дахане Бейда (Мавритания) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Рема Ватанаби "Урава Ред Даймондс"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада Лаутаро Мартинес мувозанатни тиклади. Учрашувнинг 90+2-дақиқасида Валентин Карбони ғалаба тўпини киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг "Интер" турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда (4 очко), "Урава Red Даймондс" эса сўнгги ўринда бормоқда (0 очко).

"Интер" биринчи турда Мексиканинг "Монтеррей" клуби билан дуранг ўйнаган бўлса (1:1), "Урава Ред Даймондс" Аргентинанинг "Ривер Плейт" клубига мағлуб бўлганди (1:3).

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2025 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтади. Турнирда 32 та клуб иштирок этмоқда, улар тўртта жамоадан иборат саккизта гуруҳга бўлинган. Ҳар бир квартетнинг энг кучли икки жамоаси плей-офф босқичида иштирокини давом эттиради.





Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика