"Интер" Тонали учун 40 миллион евро таклиф қилди

Alisher
18 апр 2020, 18:47
"Нерадзуррилар" ўйинчи учун рақобатда "Ливерпуль", "Милан" ва "Ювентус" клубларидан устун келмоқчи.

"Интер" "Брешиа" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали учун 40 миллион евро тўлашга тайёр.

Миланликларнинг таклифи "Брешиа" талаб қилаётган пулдан 10 миллион еврога камдир, аммо "Интер" ўйинчи билан шартнома имзолашни жуда ҳам хоҳламоқда.

Ўйинчи 2017 йилдан бери "Брешиа"нинг асосий жамоада ўйнайди ва бу вақт давомида, барча мусобақаларда 77та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол уришга эришди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sport Mediaset