UZ

Сўнгги янгиликлар

16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  5 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  3 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  3 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  1 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  2 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  19 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  0 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  5 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2 11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  4 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  4 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  9 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   3

"Inter Sport" компанияси болакайлар учун турнир ташкил этади Янгиликлар

"Inter Sport" компанияси болакайлар учун турнир ташкил этади

Секин-аста ривожланиб бораётган "Inter Sport" спорт компанияси 1 июнь - Халқаро болалар кунига бағишлаб мини турнир ташкил этади.

Мазкур турнир фестивал мақомида бўлиб, унда 2011-2012 йилда туғилган футболчилар иштирок этади ва барча ўйинлар 31 май куни бўлиб ўтади. "Inter Cup" номини олган мазкур футбол фестивалида Тошкентнинг бешта жамоаси қатнашади. Иштирокчи жамоалар: "Inter Sport", "Odil Junior", "Spartak", "JFL-Tashkent" ва "Mega Sport". Ўйинлар ЎФА сунъий майдонида 8:00-10:00 оралиғида бўлиб ўтади.

Ўйинлар фестивал тартибида ўтказилиши боис бунда ғолиб ва совриндорлар аниқланмайди, балки барча жамоаларга ташкилотчилар ҳамда ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари тақдим этилади. Мақсад эса ёш болажонларнинг футбол билан яқиндан ошно тутинишини таъминлашдир.

Маълумот учун, "Inter Sport" асосан спортнинг футбол, баскетбол ва сузиш турларига ихтисослашган бўлиб, 3 ёшдан болакайларни мазкур спорт турлари бўйича тайёрлай бошлайди. Мазкур компанияга ўз вақтида "Машъал" ва "Локомотив" клубларидаги меҳнат фаолияти орқали футбол жамоатчилигига яхши таниш бўлган Эркин Саидов раҳбарлик қилмоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика