"Интер" сўнгги 53 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди

Mirjalol Normatov
29 сен 2019, 13:27
Кеча "Интер" сафарда "Сампдория"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Шу орқали жамоа кетма-кет 6 ғалабага эришди. Қайд этиш керак, "нерадзурри"лар бундай натижани 1966 йилдагина қайд этишган экан.

Навбатдаги турда миланликлар 6 октябрь кунида "Ювентус"ни қабул қилишади. Унга қадар эса "Интер" ЕЧЛ доирасида "Барселона"га қарши ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express