«Интер», «Милан» ва «Наполи» Видалга қизиқиб қолишди
Narzulla Saydullayev
6 окт 2016, 10:01
«Барселона» ҳимоячиси Алеиш Видаль Италияга кўчиб ўтиши мумкин.
«Севилья»дан Каталония клубига кўчиб ўтган футболчи жуда кам майдонга тушмоқда. Бу мавсумда Видаль Испания чемпионатининг фақат битта учрашувида иштирок этди холос.
Видалга «Интер», «Милан» ва «Наполи» клублари қизиқиб қолишди.