"Интер" Контени таклиф қилиб, унга таркибни янгилаш учун 400 млн. евро ажратмоқчи

Aslanov Jasurbek
5 фев 2017, 17:43
"Интер"нинг хитойлик соҳиблари "Челси" бош мураббийи Антонио Контега қизиқиб қолишди.

Маълумотларга кўра, "Интер" италиялик мутахассисга маоши 15 млн. евро бўлган 4 йиллик шартнома таклиф қилмоқчи.

Бундан ташқари, клуб раҳбарияти Конте жамоага ўтишга рози бўлса, таркибни янгилаш учун унга 400 млн. евро ажратмоқчи.

Миланликларнинг ҳозирги устози Стефано Пиоли мавсум ўртасида Франк де Бур ўрнини эгаллади.

А Серия турнир жадвали билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia