UZ

Сўнгги янгиликлар

"Интер" ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед" билан ҳисоб-китоб қилмаган Янгиликлар

"Интер" ҳали ҳам "Манчестер Юнайтед" билан ҳисоб-китоб қилмаган

Сўнгги кунларда Ромелу Лукакунинг "Челси"га қайтиши борасидаги миш-мишлар кўпайиб кетди.

"Daily Express" хабарига кўра, "Интер" 2019 йили Лукакуни трансфер қилгани учун "Манчестер Юнайтед" билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилмаган. Клуб манкунианликлар ҳисобига яна 55 млн евро ўтказиб бериши керак. Шунингдек, Лукакунинг навбатдаги трансферидан МЮга яна 5 фоиз маблағ ўтказиб бериш керак бўлади. Шу боисдан "Интер" футболчини сотиб юбориш ниятида бўлиб турибди.

Олдинроқ Лукаку "Челси" бош мураббийи Томас Тухель билан гаплашиб олгани борасида маълумотлар берилганди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика