"Интер" бош директори Лукакунинг келажагига ойдинлик киритди
25 июл 2021 23:32
Янгиликлар
"Интер" бош директори Лукакунинг келажагига ойдинлик киритди
Футболчининг амалдаги шартномаси 2024 йилда якунига етади.
"Интер" бош директори Жузеппе Маротта жамоа ҳужумчиси Ромелу Лукаку билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
"Ёзда Ромелу Лукаку ҳеч қаерга кетмайди. У "Интер"нинг асосий ўйинчиси", — дейди Маротта.
Олдинроқ "Интер" 120 миллион евро эвазига футболчи билан хайрлашишга тайёр эканлиги ҳақида хабар берилганди. Бельгиялик форварднинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Ўтган мавсумда Лукаку барча турнирларда 44 учрашув ўтказиб, 30 та гол урди ҳамда 10 голли узатма амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар