Инсинье: "Италия терма жамоаси саралаш баҳсларидан қўрқмайди, биз ЖЧ-2018да иштирок этмоқчимиз"

Aslanov Jasurbek
2 окт 2017, 17:12
"Наполи" ва Италия терма жамоаси ҳужумчиси Лоренцо Инсинье ЖЧ-2018нинг қолган саралаш баҳслари ҳақида фикр билдирди.

Италия "G" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Биз ЖЧ саралаш ўйинларидан қўрқмаймиз. Ўз вазифамизни уддалаб, жаҳон чемпионатига боришга ҳаракат қиламиз. "Наполи"даги услуб Италия терма жамоаси бош мураббийи Вентураникидан фарқ қилади, аммо кўникиб кетдим. Терма жамоа муваффақияти учун боримни бераман" - дейди Инсинье.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Rai Sport