UZ

Сўнгги янгиликлар

00:17"Ал Қодисия" А Серия тўпурари учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  1 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  11 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  2 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  22 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  1 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  13

Инфантино Африка кубогини тўрт йилда бир марта ўтказишни таклиф қилди Янгиликлар

Инфантино Африка кубогини тўрт йилда бир марта ўтказишни таклиф қилди

ФИФА президенти Жанни Ифантино Африка миллатлар кубоги мусобақасини ўтказиш вақтлар оралиғини ўзгартиришни таклиф этди.

“Бир неча йиллардан буён Африка футболини ривожлантириш ҳақида  гапирамиз. Бир вақтлар Пеле вақти келиб Африка жамоалари жаҳон чемпиони бўлиши ҳақида гапирганди. Аммо бу иш амалга ошмади.

Афтидан, бу воқеа учун вазият ҳали пишиб етилмади. Биз бугунги кунни тарихга айлантириб, ҳаёт зарварақларини навбатдаги саҳифасини очишимиз лозим. 

Африка миллатлар кубоги мусобақаси Европа чемпионатига нисбатан 20 баробар камроқ даромад келтиради.  Бу мусобақани икки йилда бир маротаба ўтказиш тижорат нуқтаи назаридан яхши ҳолатми? Бу инфраструктурани ривожланишига хизмат қилаяптими?

Мусобақани тўрт йилда бир марта ўтказиш борасида ўйлаб кўриш лозим”, дея ўз фикрларини билдириб ўтди ФИФА раҳбари Африка футболини ривожлантириш борасида ўтказилган семинарда сўзлаган нутқида.

2021 йили Африка кубогига Камерун мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика