Иньестанинг дебюти омадсиз бўлди ФОТО

Mirjalol Normatov
22 июл 2018, 18:25
"Барселона"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Виссел Кобе"даги илк учрашувини ўтказди.

34 ёшли футболчи Япония жамоаси таркибига эркин агент сифатида бориб қўшилганди.

У "Шонан Беллмаре" жамоасига қарши ўйиннинг 59-дақиқада захирадан майдонга туширилди. Баҳс J-Лиганинг 17-тури доирасида бўлиб ўтди.

Учрашув 0:3 ҳисобида Иньеста жамоасининг мағлубияти билан якунланди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia