

“Бу клубда доим энг яхшилар тўп тепиши керак. Коутиньо ёш ва туғма талант эгаси. У “Барса”да янада ўсиши мумкин. Ҳеч ким бу ерга мени нафақага чиқариш ёки захирга “михлаш” учун келгани йўқ. 33 ёшда бунақа гап-сўзлар бўлишига ҳожат йўқ. Коутиньо “Барселона”га ўзига хос янгилик олиб келишига шубҳа йўқ.
У ўз позициясида энг яхши футболчилардан бири эканлигини биламан. Унинг каби иқтидорлилар бизда юксак қадрланади. У тез, иқтидорли, ҳар иккала оёқларидан унумли фойдаланади, вазиятлар яратади ва голлар ура олади. Уни бу ерда янаа ўсиши учун барча шароит бор. Филиппе биз билан бирга эканлигидан хурсандмиз”, дейди Иньеста.



