Индзаги "Милан" вице-президенти Галлиани билан учрашди

Aziz Tukhtamuradov
28 май 2014, 22:01
"Милан" бош мураббийи бўлиши кутилаётган Филиппо Индзаги бугун клуб вице-президенти Адриано Галлиани билан учрашди.

Хабар қилинишича, миланликлар раҳбарияти Индзагини бош мураббий этиб тайинлаш қарорига келган.

Бунгача ушбу лавозимда Кларенс Зеедорф фаолият юритаётган эди.

Маълум бўлишича, голландиялик мураббий шартнома икки йил аввал тугатилаётгани учун клубдан 10 миллион евро миқдорида компенсация пули олади.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›