
"Наполи"дан ўз майдонида қабул қилинган мағлубият 46 ёшли мураббийнинг "курси"сини янадан қаттиқроқ қимирлатди. Яна битта мағлубият қайд этилса Аллегри ишдан бўшатилиши мумкин. Бундай вазият рўй берса "россонерилар" бош мураббийи сифатида Филиппо Индзаги иш бошлаши мумкин. Айни пайтда собиқ ҳужумчи "Милан" ёшлари билан ишламоқда.