UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  1 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  6 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  3 00:30Левандовски: "Мбаппе - "Барселона" учун қўшимча мотивация"  4 00:00Назорат учрашувида "Пахтакор" "Машъал"га мағлуб бўлди  2 23:45"Челси" билан музокара ўтказган Кьеза "Тоттенхэм"га ўтиши мумкин  0 23:11"Арсенал" ҳужумчи борасида яна Италия клубига мурожаат қилди  2 22:44Мбаппе Франция клубининг бошқарув акциялари пакетини сотиб олади  0 21:55"Насаф" яна бир трансфер ҳақида эълон қилди  5 21:35"Арсенал" 45 млн. еврога ҳимоячи сотиб олди  2 21:23Клейди Даци - ОКМК футболчиси  5 21:14"Фулхэм" 34 млн. фунт эвазига "Арсенал" футболчисини сотиб олади  1 20:45"Барселона" футболчиси "Ал Ҳилол" таклифини рад этди  1 20:14Абдураимов "Нефтчи"га ўтди  2 20:00"BMW" Мбаппега машина совға қилди, лекин...  4

Инчеон - Тошкент - Дубай ёхуд Марказдан "CA"га "запрет"! Янгиликлар

Инчеон - Тошкент - Дубай ёхуд Марказдан "CA"га "запрет"!

Ўзим бормасам бўлмайдиганга ўхшайди, 0:3 ҳам ютқазадими дейдиган одам йўқ.
Албатта бу ҳазил, терма жамоани ёритиш менинг вазифам. Ҳар ҳолда Терма жамоалар маркази бу масъулиятни ўзидан олиб ташлаган. Гап нима ҳақида кетаётганини қуйида ўқиб биласиз.

Менимча, Инчеонда сизларни зериктирмадим. Йил бошида ўз режаларимни тузар эканман, олдимда 4та йирик мусобақа турган эди. Бу табиийки ЖЧ-2014, Осиё ўйинлари, ёшлар ҳамда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатлари. Ўйлаб қарасам? ЖЧдан менга фойда йўқ, қолаверса, кўпни кўрган танишларим шароити бошқа ЖЧлардан суст бўлишини айтишаётган, бу ерда ТВ ва интернетда тинмай норозиликлар. Қисқаси Ўзбекистон иштирок этмайдиган мусобақага пул сарфлашни ўринсиз деб билдим.

Бир деганда Таиланддан ҳам воз кечдим. Бунинг иккита сабаби бор эди. Бири бош мураббий ўзгаргани. Буни терма жамоалар Маркази ё бир йил аввал ё умуман қилмаслиги лозим эди. Мочинов эса ўз мавқейини таваккал қилди. Буёғини олдиндан башорат қилиш қийин эмасди. Аслида гуруҳ ўйинларини кузатиб ўша ердан Инчеонга учишим мумкин эди. Меҳмонхонада муаммо йўқ. Мухлислар клуби доимий равишда сайтимизни қўллаб келади. Аммо улар истиқомат қиладиган жой терма жамоа меҳмонхонасидан анча узоқда. Бориб-келиш чўнтакка зарар. Борганингиздан кейин яна машғулотга харажат. Мочинов эса менга бегона, ундан рухсат олиб бирга юрай десам, таниш эмасман. Шу кунгача Нуралиев, Евстафеев ва Мусаевлар билан танишлигим иш бериб келарди.

Мураббий терма жамоанинг капитани, айнан у ҳал қилади кимни кемага чиқаришни. Аксига олиб Мочинов рухсат берган такдирда ҳам кеманинг "пиратлари" рухсат бермас эди. Рухсат бермайди эмас, ўзингизга айтмайди, орқадан ханжар билан уради. Қачон булар ОАВни одам ўрнида кўради ҳайронман. Кеча Тошкентда ишларимни битириб юрар эканман, U-16 футболчиси мусобақа пайтида сайтимизга интервью бериш ман қилинганини айтиб қолди, бор-ку, ёрилиб кетай дедим. Нега? Уйим-жойим демай шу ўқувчи учун маълумот берай деганимиз учунми? Баъзан юзерлар бизга шунақанги маслаҳатларни бериб, ноўрин танқид қиладиларки, мана шундай пайт икки ҳисса аламдан ёрилай дейсиз. Пичоқ ҳам бориб суякка тақалади. Марказ вакили Инчеонда ҳам баъзи дўстларимизга биз аслида ёмон одамлар эканлигимизни айтишганида эътибор бермагандим. Биз карвонмиз-ку, орқамиздан қолиб кетаверсин деб. Мақолнинг давомини ўзингиз айтиб оларсиз. Энди Мираброр Зуфаровичга бориб айтмасак бўлмайдиганга ўхшайди. Сизларга айтсам, Ахмаджон Мусаев Жамшид Искандеровни терма жамоага чақирганига роса гап эшитганди, баъзи "мутахассис"ларимиз томонидан. Ҳозир Жама ва Сардор олий лигамизнинг 5 йил аввалги Жепаров ва Аҳмедовлари. Ўзим ҳам ҳайрон бўлдим, нега Инчеонда булар интервью бермайди деб. Миллий терма жамоада эса ундай эмас, бу ердаги футболчиларимиз ким аслида кимлигини биладилар. Шунинг учун ҳам улар билан ишлаш мароқли. Марказ ва ЎФФ ўзини журналистларига нима қилиб беряпти? Қилмагани етмаганидек, атрофдагиларни ёмон отлиққа чиқариб футболчиларга ёмон кўрсатиш...буниси ортиқча. Лекин қонун бор, ОФК ва ФИФА қонунларида, футболчилар ОАВ билан суҳбатда бўлиши керак. Баъзи мураббийларимиз ҳам ОАВдан қочади.

Майли асабни асрайин, яна бир ҳафта ўзга юртда ишлашим керак. Дубайга бирга кетишимизни Одил ва Сервер биларди. Кападзе ва Турсунов аэропортда кўриб хурсанд бўлишди. Балки бу Марказга ёқмас, аммо футболчиларга ОАВ керак. Турсунов ҳазиллашиб сафардаям расмга тушар эканмиз-да, ЎФФдан кетяпсизми дейди. ЎФФдан садо чиққанида Ҳасан акам кетмасмиди дедим. Ҳақиқатдан ҳам нега ҳеч бўлмаса ўзиникини олиб кетмайди? Футбол ким учун, мухлис учунми? Агар шундай бўлса ОАВ эмасми уларни ёритадиган. Мен-ку амаллаяпман, лекин аудиториямдан келиб чиқиб бу жуда оз. МТЖ билан камида 4-5 нафар турли ташкилот вакиллари юриши керак. Тўғри, бу кўпроқ ОАВнинг ўзига ҳам боғлик, интернет маълумотларига таяниб колганлар етарлича.

Биронта шерик топилмаганига, "Пахтакор"нинг 40 йиллик мухлиси Саидмурод акамга бирга бориш таклифи билан чикдим. Бу киши 25 йил отам билан авиация заводида бирга ишлаган. Ўзимга анча яқин киши. Ҳаётдаги устоз деса ҳам бўлаверади.

Хуллас кеча асаблар таранглашган ҳолда бир амаллаб ишларни битирдим. Кечга яқин воқеаларга ойдинлик киритиб, ўзим учун ким қандайлигини билиб олдим. Энди улар билан жиддий гаплашиб олиш қолди ҳолос. Шахсий адоватни ишга аралаштирадиган инсонлар бузяпти бизнинг футболни. ПФЛдан терма жамоа орқали чалғийман деб турган пайтингиз, юқоридаги муаммолар ичида севимли ишингизни ташлаб юборгингиз келади.

Йўлда юриб кундалик ёзиш одат тусига айланиб қолибди, мазкур кундаликни самолётда ёзиб келдим. Мени курсдошим Элёр кутиб олди. Терма жамоага яқин бўлсин деб, марказроқдан меҳмонхона олдим. Ҳозиргина ишларни битириб, кундаликнинг у ёқ бу ёғини қараб сайтга қўймоқдаман. Бугун машғулотга боришим керак, эртадан иш қайнайди.

П.С: Ник ўзгартиришни сўраганлар, блок қилинади!

Нодирхўжа Юлдашев.
Дубай, БАА.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика