Инчеон 2014. Таэквондо. Никита Рафалович финалда!
30 сен 2014 13:10
Янгиликлар
Инчеон 2014. Таэквондо. Никита Рафалович финалда!
Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтаётган 17-Осиё ўйинларининг таэквондо спорт тури бўйича мусобақалар давом этмоқда.
74 килограмм вазн тоифасида юртимиз шарафаини ҳимоя қилаётган спортчимиз Никита Рафалович финалга йўлланма олди. У ярим финалда Жанубий Корея вакили Сонг Йонг Геонгга қарши татамига чиқди ва 12:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бунгача эса 1/8 финалда афғонистонлик Дав Роогхбик Забиҳуллоҳни 4:1 ҳисобида, чорак финалда эса таиландлик таэквондочи Ила Он Пирхатхепларни 13:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди!
Энди Никита олтин медаль учун Маъсуд Хажизавареҳ (Эрон) - Самуэль Моррисон (Филиппин) баҳси ғолибига қарши татамига чиқади.
Финал бугун Тошкент вақти билан соат 14:32да бошланади.

championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар