UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45"Андижон" ўз уйида ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:21"Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" "Бавария" юлдузи учун 100 млн фунт сарфлашга тайёр  2 15:41"Вест Хэм" Поттерни 6 ўйиндаги 5 мағлубиятдан сўнг ишдан бўшатди  0 15:25"Брентфорд" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 14:58Йилнинг энг яхши мураббийини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  1 14:27"Навбаҳор" клубини вақтинчалик ким бошқариши маълум бўлди  10 13:56Йилнинг энг яхши дарвозабонини аниқлашда ўзбекистонлик журналист кимларга овоз берди?  6 13:22Нарзулла Сайдуллаев "Олтин тўп" учун кимларга овоз берди?  12 13:08"Ал Ҳилол" ўйинчилари Нуньес ва Ал Довсари "Насаф"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  16 12:24Араухо "Барселона"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  0 11:50АПЛнинг икки гранди 115 млн еврога баҳоланган футболчи учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  8 11:22Кейн АПЛга қайтиш ҳақида ўйламаяпти: "Менга "Бавария"да ўйнаш ёқади. Шартномани узайтиришни муҳокама қилишимиз мумкин"  1 10:45"Қизилқум" 5 йилдан буён Наманганда гол ура олмаяпти  3 10:17"Ливерпуль" футболчиси учун мавсум якунланди  1 09:50Асосий рақиб мағлуб этилганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  21

Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Динамо" - "Бунёдкор" (0:3) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрларини билдирди.

"Биринчи навбатда самарқандлик мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар бугун ажойиб муҳит яратишди, мухлислар билан тўлган аренада ўйнаш футболчиларга икки ҳисса куч бағишлайди. Шу ўринда жамоамни ҳам олқишламоқчиман. Йигитлар борларини беришди, бу мавсумдаги энг яхши биринчи бўлимимизни ўтказдик. Биз янада олдинга интилишимиз керак. Жароҳатланганлар бор, улар тикланиб олиши зарур",- дейди Илёс Зейтуллаев.

- "Бунёдкор" хатосиз ўйнади, ўйинни назорат қилди. Рақибни яхши ўрганган эдингизми ёки ўйиннинг бориши шундай кечдими?

- Ҳар бир рақибни ўрганамиз. Самарқандда ўтган йили ҳам ўйнагандик. Жамоа тўпни назорат қилишни яхши кўради. Ҳимояда ҳам яхши ҳаракат қилади. Абрамов тажрибали мураббий, чиройли ўйин йўлга қўйган. Темурхўжа Абдухолиқов катта ҳажмдаги ишни бажарганини ҳам айтиб ўтиш жоиз. Ўйлайманки, у бундан ҳам яхши ўйин кўрсата олади. Луис Качоррига келсак, у захирада қолди. Бу сафар шундай танлов қилдик. Буни жамоавий ғалаба деган бўлардим.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика