UZ

Сўнгги янгиликлар

01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  0 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  4 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  4 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10

Илёс Зейтуллаев: "Мағлуб бўлмайдиган жамоа яратиш учун ҳимояланишни, ғалаба қозонадиган жамоа бўлиш учун ҳужум қилишни билиш керак" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Мағлуб бўлмайдиган жамоа яратиш учун ҳимояланишни, ғалаба қозонадиган жамоа бўлиш учун ҳужум қилишни билиш керак"

Суперлига 4-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Бунёдкор" (0:2) баҳсидан сўнг "қалдирғочлар" устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бунёдкор" бугун мавсумдаги энг қийин ўйинларимиздан бирини ўтказдик. Айниқса биринчи бўлимда жуда қийналдик. Қарорни мен қабул қилгандим ва якунда кўрдикки, қарорим бироз хато бўлган экан. Танаффусда йигитларга барчасини тушунтирдим ва вазиятни ўзгартиришимиз кераклигига келишиб олдик. Иккинчи бўлимда эса вазиятни ўнглаб олдик. Ўйинни ютолмасанг, мағлуб ҳам бўлма дейишади. "Бухоро" бугунги баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўрганини исботлай олди", - деди Илёс Зейтуллаев бугунги баҳсдан сўнг.

- Итсуки Урата ва Темурхўжа Абдиҳолиқовнинг бугунги ўйинда иштирок этмади. Бунга сабаб нима?

- Икки футболчи ҳам биз учун жуда муҳим. Уларнинг йўқлиги сезилди. Нажмиддин Нормуродов бугун жамоага катта ёрдам берди. Нажмиддинни қайси позицияга қўймайлик, у жангчи сифатида жамоага ёрдамга келади. У ҳар куни жамоа унга ишониши мумкин бўлган футболчи эканлигини исботлаб келмоқда. Иккинчи бўлимда эса ассист ҳам қайд этди. Урата тиззасидан жароҳат олган. Абдиҳолиқовни таваккал қилиб майдонга туширишимиз нотўғри бўлар эди. Ҳали олдинда ўйинлар кўп.

- "Бунёдкор"га айнан жарима майдончаси ичида далиллик етишмаётгандек. Менга фақат шундай туюлаётган бўлиши ҳам мумкин. Ушбу фикрга қўшиласизми?

- Ғалабалар кўплигида муаммолар кўринмай қолади. Биз бу жиҳат устида ишлашимиз керак. Биринчи бўлимни ёмон ўтказдик ва муаммоларимиз кўринди. Идеал жамоанинг ўзи йўқ. Биз ҳам ишлашда давом этишимиз керак. Танаффусга қадар бизга мобиллик етишмади. Качорри икки марказий ҳимоячи ичида қолиб кетди. "Бухоро" ҳам рақибни яхши ўрганган экан. Бакаев тажрибали мураббий эканлигини биласизлар. Муаммоларимизга қарамай, иккинчи бўлимни яхши ўтказдик. Мен ушбу туш якунламаслигини истайман.

- Суперлиганинг дастлабки турларида кўпроқ ҳимоявий футбол намойиш этган жамоалар кўпроқ ғалаба қозонган. Ҳимоявий ўйин услуби ва унга қарама-қарши бўлган ҳужумкор футбол ўртасидаги танловда қайси услуб сизга кўпроқ маъқул келади? Ушбу масала бўйича ўзингизнинг фикрингизни айтиб ўтсангиз...

- Менга бир мураббийим айтган эди: "Мағлуб бўлмайдиган жамоа яратиш учун ҳимояланишни билиш керак, аммо ғалаба қозонадиган жамоа бўлиш учун ҳужум қилишни билиш керак". Мен ўша гаплардан сўнг футболда ҳам баланс бўлиши кераклигини тушунганман. Фақатгина ҳимояга ётиб олиб, қарши ҳужумга умид қилиш ҳам нотўғри. Барибир рақиб кўпроқ вазиятларга эга бўлади. Бундай услуб орқали битта ўйинда ғалаба қозониш мумкин, аммо бутун чемпионат давомида, кўпроқ ҳужум қиладиган жамоанинг имкониятлари яхшироқ бўлади. Бугун биз ўзимизнинг кучсиз жиҳатларимизни кўриб олдик. Энди шулар орқали ўйинимиздаги балансни қидирамиз. Йигитлар мавсум бошидан бери ҳар бир нарсани тезлик билан ўрганиб олишмоқда ва ўйинларда қўллашяпти. Қадамба қадам яхшиланиб боришимиз керак. Бу ҳали энди бошланиши.

- Ўтган мавсумда журналистлар сиздан "Бунёдкор" ўйинида қачон сизнинг имзоингизни кўрамиз деб сўрашган эди. Ўшанда сиз мен Пеп Гвардиола эмасман, мен Илёс Зейтуллаевман ва мен ўзимнинг футболимни намойиш этишим учун бироз вақт керак дегандингиз. Орадан бир мавсум ўтди, Илёс Зейтуллаевнинг футбол фалсафасини қачон кўрамиз ёки "Бунёдкор" ҳозир намойиш этаётган ўйин сизнинг услубингизми?

- Футболда бугун ғалаба қозонасиз, аммо тўрт кундан сўнг яна бир ўйин бор ва барчаси бошидан бошланади. Мен бунга ўрганиб кетганман. Ғалаба қозонганимизда бизни мақташади, лекин мағлубиятдан сўнг танқид остида қоламиз. Мен Гвардиола эмасман деганимдан сўнг интернетда кўпчилик кулишганди, мен шунчаки ҳазиллашгандим. Мендан журналистлар ўйин имзоси ҳақида сўрашганди ва мен ўшанда бир ҳафта ёки бир ой ичида нимани ўзгартира олишим мумкин дея жавоб бергандим. Бунинг ростдан ҳам иложи йўқ эди. Жорий мавсумда мен жамоада ўрганувчанлик ҳиссиётини кўряпман. Қачондир ғалаба қозонамиз, қачондир эса йўқ. Мана шундай "оғир" ўйинлар ҳам учраб туради. Бугун биз мавсумдаги энг қийин учрашувимизни ўтказдик. "Бухоро" жуда-жуда ноқулай рақиб. Биринчи бўлимда рақиб дарвоза тўсинини нишонга олди ҳам.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика