UZ

Сўнгги янгиликлар

00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  4 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  4 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  19 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  6 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0

Илёс Зейтуллаев: "Бу мавсум чемпионлик учун "Насаф", ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" курашади" Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: "Бу мавсум чемпионлик учун "Насаф", ОКМК, "Сўғдиёна" ва "Пахтакор" курашади"

"Навбаҳор" ҳамда "Бунёдкор" учрашувидан (2:2) сўнг меҳмон жамоа устози Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.




Илёс Зейтуллаев: "Ўйин томошабоп бўлди, мухлисларга раҳмат айтаман".

- Бугунги дуранг ғалабага тенг деб ўйлайсизми?

- Тўғрисини айтадиган бўлсак, 3 очкони хоҳлагандим, чунки ҳозир оғир вазиятдамиз. 10 киши бўлиб қолдик, гапингизга қўшилсак бўлади, аммо йигитлар кўпроғига муносиб эди.

- "Бунёдкор" охирги баҳсларда яхши ўйин кўрсатяпти. Бу Зейтуллаев ишими ёки жамоавий меҳнат маҳсули? Бугун жамоангиздан қандай натижа кутгандингиз.

- Бундай ўсишлар ҳамманинг ҳаракати билан содир бўлади. Ҳа, мураббийлар штаби ҳам ишлаяпти, аммо жамоага рахмат айтмоқчиман, чунки йигитлар ўзини кўрсата олишяпти. Кам ўйнаётганлар ҳам майдонга тушишга тайёр.

- Легионерларингиз ўйинидан мамнунмисиз?

- Албатта, чунки бундай вазиятда жамоамизга қўшилиб, жон сақлаш учун кураш осон эмас. Барча легионерларимиздан мамнунман.

- Ўзингиз Италияда футбол ўйнаб, мураббийлик ҳам қилгансиз. "Бунёдкор"га Европа футболидан нималарни олиб келдингиз ёки энди режангизда бор?

- Мен ҳеч қачон ватанимни унутмаганман. Ўзбек футболини яхши кўраман. Албатта, Италия футболидаги кичик деталларни ишга соляпмиз ва натижалар ҳам кўриняпти. Футболда 30% бу тактика, қолгани эса психология. Бу узоқ давом этадиган жараён.

- "Навбаҳор"ни таҳлил қилган бўлсангиз керак. Наманган жамоасининг кучли томонларини айтиб бера оласизми?

- Жамоа жуда кучли, яхши футболчилар йиғилган. Ҳаммани номма-ном айта олмайман. "Навбаҳор"нинг кучли томонлари кўп, бироқ йигитлар яхши ҳаракат қилишди.

- Бугун "Навбаҳор" кўплаб вазиятлардан фойдалана олмади. Уларга нима етишмади деб ўйлайсиз?

- Йигитларим охиригача курашишди, сабаб шу бўлса керак. Ҳар бир сантиметр учун курашдик. Ҳавода ҳам имкони борича ғалаба қозонишга уриндик.

- Бугунги кунда ўзбек ва Италия футболи ўртасидаги фарқни айтиб бера оласизми?

- Ўзбек футболи жуда яхши даражада. Ҳа, бироз деталларда фарқ бор. Италияда кўпроқ майда деталларга эътибор қаратишади. Бу ерда эса тезлик ва курашлар устида кўп ишлашади. Европа футболи бироз бошқача, яхши ёки ёмон дея олмайман, услублар бошқача.

- Бу мавсум Суперлига ва Кубокда ким ғолиб бўлади деб ўйлайсиз?

- Фикримча, "Насаф" ва ОКМК курашади. "Сўғдиёна"нинг ўйини ҳам ёқяпти. "Пахтакор"ни эсдан чиқариб бўлмайди. Кубокда... Кучли жамоа ютсин, ҳеч кимга мухлислик қилмайман, бор диққатим "Бунёдкор"да.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика