UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  8 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  28 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  3 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   15 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1 15:50Аббос Файзуллаев: "Уйғонганимда бутун вужудим оғриган пайтларим бўлди"  4 15:18Olamsport: WBC рейтингидаги ўзбек боксчилари, бугун шахмат бўйича ЖЧ бошланади ва бошқа хабарлар  0

Илёс Зейтуллаев: “Бизга ҳозир энг муҳими натижа” Янгиликлар

Илёс Зейтуллаев: “Бизга ҳозир энг муҳими натижа”

Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бугунги ўйин биз учун оғир ўтишини билардик. Айни дамда турнир жадвалидаги ҳолат бўйича руҳий босим жамоамизга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти. Биз буни тушуниб турибмиз. 

Бугунги учрашувда рақибга бўш худудларни қолдирмаслик учун ҳаракат қилдик. Йигитлар юракдан ўйнашди, биз биз жамоамиз. Кимдир асосий таркибда тушади, яна ким захирада қолган, ёки Тошкентда, умумий бир жамоамиз. “Бунёдкор” жадвалда қуйи поғоналарда бораётганига қарамасдан бугун жуда яхши ўйнади. Албатта, биз, мураббийлар штаби бундан жуда хурсандмиз.

- “Бунёдкор” кетма-кет 2 та сафар учрашувида ғалабага эришди. Жамоани қийин вазиятда ўйинларга қандай тайёрлаяпсиз?

- Бизнинг олдимиздаги муҳим вазифа ғалаба ва турнир жадвалидаги ўрнимизни яхшилаш. Ҳар бир ўйин охирги имконият бўлиб қолиши ҳам мумкин. Натижалар жуда қийин қўлга киритилаяпти. Йигитлар билан жиддий ишлаяпмиз. Ғалабалар кетма-кетлиги биз учун муҳим эди. Кемани ҳамма биргаликда тортиши керак, бунда жамоавийлик жуда муҳим.

- Жамоани Суперлигада сақлаб қолиш вазифаси қўйилганидан келиб чиқиб, ўйин услубларини танлаяпсизми?

- Мураббийлар штаби билан футболчиларда курашувчан характерни шакллантиришни мақсад қилганмиз. Қайси жамоа билан ўйнасак, ўша жамоа ўйинига қарши тура оладиган услубни танлай олишимиз керак. Мисол учун, “Сурхон” ва “Сўғдиёна” биринчи давранинг энг чиройли ўйин кўрсатган жамоалардан эди. Бугунги ўйинда ҳам қийин бўлишини билардик. Жараёндан келиб чиқиб, баъзан ҳужумга ўтдик, баъзида ҳимояландик ва омадимизни қарши ҳужумлардан изладик. Натижа қолади, ҳозир бу биз учун жуда муҳим.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика